Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

“Шўртан” йиғинида янги футболчилар бор News

“Шўртан” йиғинида янги футболчилар бор

Олий лига дебютанти “Шўртан” куни-кеча янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Ғузорда биринчи босқич йиғинини ўтказаётган жамоа таркибида бир қатор янги номларни кўриш мумкин.

Якунланган мавсумда “Динамо” шарафини ҳимоя қилган Асрор Алиқулов яна собиқ жамоасига қайтди. Ёдингизда бўлса 36 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум ғузорликлар учун тўп сурганди.
Жамоа йиғинида шунингдек “Андижон”ни собиқ футболчисига айланиб улгурган Мирзакамол Камолов. Жароҳати сабабли маълум муддат “ўйиндан ташқари ҳолатда” қолиб кетган Жасур Бобоев ҳам иштирок этмоқда.

Мураббийлар штаби жамоани келгуси мавсумга пухта тайёрлаш мақсадида олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган бир қатор ўйинчилар билан музокара ўтказмоқда. Айтишларича Самандар Шодмонов, Зафар Полвонов ва Игорь Тараннинг ҳам яқин орада “Шўртан” лагерида пайдо бўлиш эҳтимол бор.

Жорий мавсум клуб шарафини ҳимоя қилган ҳеч бир футболчи сафни тарк этмаган. Биргина ижара асосида ўйнаган Қаҳрамон Муҳаммаджоновнинг яна “Навбаҳор”га қайтиб кетганини айтиш мумкин.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика