Latest news

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  8 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  10 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

“Шўртан” жамоасининг собиқ раҳбари вафот этди News

“Шўртан” жамоасининг собиқ раҳбари вафот этди

Футбол бўйча Ўзбекистон миллий Чемпионати ҳамда Биринчилик мусобақалари, шунингдек мамлакат Кубоги баҳсларида кўп йиллардан буён мунтазам иштирок этиб келаётган “Шўртан” Профессионал футбол клубининг собиқ раҳбари Аллаёр Расулович Расулов бугун 29 июль куни 63 ёшида вафот этди.

Ғузорда ташкил топган “Шўртан”нинг ҳаваскор мақомдаги жамоадан расман Профессионал клуб даражасига кўтарилиши, оёққа туриши, мукаммал шаклланиш жараёнларида бир қатор фидоий инсонлар сафида А.Расуловнинг ҳам катта хизматлари бор эди.

Аллаёр ака Расулов 1957 йилнинг 3 март куни Қашқадарёнинг “Кўкдала” қишлоғида тавуллуд топди. Болалигидан барча тенқурлари қаторида миллионлар ўйинига меҳр қўйди, ошно тутинди. Футболга бўлган бу меҳри ва қизиқиши бир умр унга йўлдош бўлди.

Тақдир таққозоси билан “Шўртаннефтгаз” заводида масъул вазифада меҳнат қилиб юрган кезлари, ўз ишига фидоийлиги, ташкилотчилиги ва интилувчанлиги, энг асосийси эса футболга нисбатан юракдан бўлган қизиқиши, садоқати туфайли у “Шўртан” Професионал футбол клуби раҳбарлигига тайинланди.

А.Расулов “Оқ бўрилар” бошқарувини биринчи бор жамоа ўзбек футболи элитасига энди-энди йўл олган муҳим паллада - 2006-2007 йилларда қўлга олди. Ўз ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Шўртан”нинг номдорлар орасида оёққа туриб кетиши, дадил қадам ташлаши йўлида у ўз билим ва тажрибасини ишга солди...

Орадан маълум вақт ўтгач, Ғузор футболи ўз бошидан мураккаб йилларни ўтказаётган эди. 2013 йилги мавсум якунларига кўра, жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Лекин, айнан Аллаёр Расуловнинг бошқарувида “Шўртан” қисқа муддат, яъни бир йилнинг ўзидаёқ яна Олий лига иштирокчилари сафига қайтди. Ғузорликлар 2014 йили Биринчилик ғолиблиги ҳамда Чемпионатнинг кичик олтин медалларини қўлга киритишди. “Оқ бўрилар”нинг бу зафарли юриши янги мавсум аввалида ўтказилган Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси Кубогида ҳам давом этди. “Шўртан” жамоаси 2015 йили ЎзПФЛ Кубогида иккинчи бор муваффақиятга эришди...

Кўриб турганингиздек, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани халқи ва фидоий мухлислари учун “Шўртан” жамоасининг унутилмас муваффақиятларини қўлга киритишида клубнинг собиқ раҳбари, эндиликда марҳум Аллаёр Расулович Расулов хизматлари беқиёс бўлди...

Бугун яқинлари, дўсту биродалари, шогирдлари Аллаёр акани сўнгги йўлга кузатишди. Лекинҳаётдавомэтади. Умрини эл-юрт хизмати учун баҳшида этган ушбу инсон бошлаган эзгу ишларини фарзандлари давом эттиришлари шубҳасиз.

А.Расуловнинг тўнғич фарзанди Сардор Расулов ота изидан бориб, катта футболда профессионал даражада фаолият кўрсатди. Кўп йиллар давомида “Металлург” (Бекобод) жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилди. Кичик ўғли Комилжон Расулов эса айни пайтда футбол ҳаками сифатида самарали меҳнат қилиб келмоқда...

Марҳумни билган инсонлар, нафақат, ғузорликлар, балки юртимиз футболсевар мухлислари Аллаёр Расулович Расуловнинг “Шўртан” жамоаси учун, мамлкатимиз футболи равнақи йўлида қилган эзгу ишларини ҳеч қачон унутишмайди.

“Шўртан” ПФК МЧЖ раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари, клубнинг собиқ раҳбари Аллаёр Расулович РАСУЛОВвафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиришади.



“Шўртан” матбуот хизмати бўлими


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика