Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  8 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

"Шўртан" жамоаси янги автобус билан таъминланди News

"Шўртан" жамоаси янги автобус билан таъминланди

Сўнгги йилларда мамлакатда миллионлар ўйини бўлган футболга алоҳида эътибор қаратилиб, бу спорт тури Республиканинг олис чеккаларида ҳам ривожланишига сабаб бўлмоқда.

"Шўртан" футбол клуби ҳам яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда туманда футбол спорт турини ривожлантириш учун катта ишлар олиб бормоқда.

Куни-кеча жамоамиз бош ҳомийси "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ёрдами билан Хитойдан махсус буюртма асосида "Шўртан" футбол клуби ихтиёрига янги автобус олиб келинди. Ушбу замонавий автобус "Шўртан" футбол академиясига топширилди. Янги транспорт воситаси академиямизнинг турли ёшдаги гуруҳлари, "Шўртан-W" қизлар жамоаси ва "Шўртан" U-19 жамоаларининг сафардаги беллашувларига қатнаш учун қўшимча қулайлик яратади.



Ушбу замонавий автобус калитини Ғузор тумани сектор раҳбарлари "Шўртан" футбол клуби бош менежери Шамил Ярулин билан биргаликда академиямиз тарбияланувчиларига топширдилар.

Маълумот учун, Суперлигага чиқишни мақсад қилган "Шўртан" жамоаси Про лига турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турган бўлса, "Шўртан" U-19 жамоамиз ҳам ғарбий минтақа жамоалари орасида 3-ўринни эгаллаб турибди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика