Latest news

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  0 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  12 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  4

"Шўртан" собиқ икки мураббийига 550 миллион сўм тўлади, яна 321 миллион қолди News

"Шўртан" собиқ икки мураббийига 550 миллион сўм тўлади, яна 321 миллион қолди

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Шўртан" клубидаги муаммолар ҳақида маълумот берди.

Клубларнинг қарзи осилиб ётмаслиги ПФЛ учун муҳим. Бир йил жиддий ишласак, шундай муаммолардан қутилишимиз мумкин деган хом хаёлларимиз бор.

Ғузорнинг “Шўртан” клуби ФИФА билан ёзишмаларини тўхтатмаган. Жамоанинг айтишича, беларуслик мураббийлар Игорь Криушенко ҳамда Виталий Варьвончикка 2016 йилдаёқ тўланиши керак бўлган пуллар шу йилнинг 1 апрелига қадар тўлиқ ўтказилар экан.

“Шўртан” ҳозиргача Криушенкога 445 миллион сўм тўлаган (таҳминан 54 минг доллар). Энди яна 248 миллион сўм ўтказиши керак. ФИФА қоидаларига кўра, ўз вақтида тўланмаган ҳар қандай сумма бир йил давомида 5 фоиздан пеня ҳосил қилади.



Ғузор клуби Варьвончик учун ҳозиргача 105 миллион сўм тўлаган (таҳминан 13 минг доллар). Яна 73 миллион сўм ўтказиб бериши керак. Худди ўша 4 йиллик пеня бунда ҳам бор.

Жамоа қўшимчасига Мурод Отажонов, Ёрқин Назаров, Сардор Хурсанов, Азиз Ғуломхўжаев кабилардан ҳам қарздор. Яна бир-икки киши чиқиб келса керак олдинда. Маълумот учун, ФИФА қоидаларига кўра, қарздорлик масалалари учун даъво муддати 2 йилдир, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика