Latest news

09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  3 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  3 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1

“Шўртан” футбол академиясига танлов бошланди News

“Шўртан” футбол академиясига танлов бошланди

Tags :  Шўртан
Эндиликда Ғузорда ҳафтанинг ҳар шанба куни футбол фестивали бўлиб ўтади

Маълумки, мамлакатимизда ҳукумат миқёсида, шахсан  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан спортни, жумладан футболни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида сўнгги йилларда жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлоқ янги босқига олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2019 йилнинг 4 декабрь санасидаги №5887 ПҚ фармони бунга яққол мисолдир.
Президентимизнинг ушбу фармонида маънавий етук ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этишга, мамлакатимизда юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш (селекция) тизими ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш каби масалаларга жиддий эътибор қаратилган.

Футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этаётган “Шўртан” жамоасида ҳам Президент фармонларини ҳаётга татбиқ этиш борасида жиддий ишлар бажарилмоқда. Хусусан, шу кунларда Ғузор футбол Академияси фаолиятини ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалий ҳаракатлар бошланди.
“Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти туман Халқ таълими бўлими билан ўзаро ҳамкорликда Ғузордаги ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳар ҳафтанинг шанба куни давомида “Футбол фестивали” шиори остида ўзига хос тадбир ўтказишга келишиб олинди. Бундай фестивалдан кўзланган асосий мақсад - аввало ёш истеъдодларни саралаб олиш (селекция) ишларига урғу бериш, бўлажак футбол юлдузларини ўз вақтида ва олдиндан кашф қилиш, уларнинг ўсиб, тўлақонли камолга етишишларида ёрдам қўлини чўзиш, энг зарур шарт-шароитларни яратиб беришдир.

22 февраль куни эзгу мақсадлар билан режалаштирилган фестиваль йўлга чиқди. Дастлабки кундаги натижаларга эътибор қаратсак, бир туман миқёсидаги кўрсаткич диққатга сазовор, десак муболаға бўлмайди. Ғузор туман марказидаги №4 ва №34 сонли мактаб ўқувчиларидан жами 160 га яқин ёш футболчилар фестиваль доирасида ўз маҳоратларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини “Шўртан” ПФК бош менежири Шамил Ярулин, Ғузор футбол Академияси директори Абдураҳмон Юмангулов, Академия директорининг ўринбосари, тажрибали мураббийи Ихтиёр Каримов, шунингдек яна бир қатор футбол мутахассислари кўзатиб боришди.

Демак, “Шўртан” Профессионал футбол клуби тасарруфида фестиваль яхши ният ва улуғ мақсадлар билан йўлга чиқди. Биз эса ҳар ҳафта анъанавий тарзда ўтадиган ёш футболчиларнинг  тадбиридан тезкор ва қайноқ хабарлар, суҳбатлар, фото лавҳалар, шунингдек видео роликлар ҳам бериб боришни режалаштирганмиз. Бизни кузатинг ва узоқлашманг.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика