Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

“Шўртан” дастлабки синов-назорат учрашувини ўтказди News

“Шўртан” дастлабки синов-назорат учрашувини ўтказди

Айни пайтда ғузорликларнинг янги мавсумга тайёргарликлари қизғин давом этмоқда.
Бугун, яъни 13 январь санасида Мухтор Қурбонов қўл остида шуғулланаётган футболчилар куннинг биринчи ярмида рамзий маънода “А” ва “Б” жамоаларига бўлинган ҳолда дастлабки синов-назорат учрашувида майдонга тушишди. Таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, “А” жамоаси сафидан асосан ўтган йилги мавсумда фаолият кўрсатган тажрибали ўйинчилар билан бирга “NBU-Осиё” ҳамда “Насаф”дан келган номзодлар тўп сурганликларини кўришимиз мумкин бўлади. Булар қаторида “Машъал”нинг икки нафар умидли ёшларини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Ўз навбатида Д.Камолов ва М.Маҳмудовлар ўз ёш гуруҳларида мамлакат терма жамоасига ҳам номзод саналишади.

Иккинчи жамоада эса ўтган йили “Шўртан”нинг асосий таркибга муносиб кўрилган ёш умидли футболчилар билан бирга “Олмалиқ”, “Насаф” ва “Яккабоғ” (Қашқадарё) каби клублардан келиб, синовдан ўтаётган ўйинчилар ўрин олишди.

Учрашувдаги ҳисоб ҳам айнан тажрибага мос равишда қайд этилди. Лекин ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, биринчи бўлим кўрикдан ўтаётган ёшларнинг ғайрат-шижоатига асосланган ҳолда уларнинг устунлигида кечди. Шу боис ҳам жамоалар танаффусга 0:1 ҳисоби билан чиқиб кетишди. Асли “Шўртан” футбол мактабининг тарбияланувчиси бўлган ва ўтган йили чиройли  ўйинлари билан асосий таркибга  номзодлардан бири сифатида қаралган Равшан Абдувоҳидов жамоадошларининг саъй-ҳаракатларини ўзининг индивидуал маҳорати эвазига голга айлантирди.

Бироқ иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. Ўтган йилги мавсумда ўзининг тезкор хатти-ҳаракатлари билан кўпчиликни эътиборига тушган Востриков “хэтрик”ка эришган бўлса, Санжар Баратов учрашувдаги якуний ҳисобни таъминлади.

Энди “Шўртан” жамоаси мураббийлари Ғузордаги йиғинни 20 январда - “Машъал”га қарши учрашув билан якунлашни режалаштиришмоқда.   

“А” жамоа: Жаҳонгир Каримов, Зоҳид Раупов, Жамол Отақулов, Асрор Алиқулов, Умар Эшмуродов, Ботир Қодирқулов, Арайк Бабаев (“NBU-Осиё”), Абдулатиф Абдиқодиров (“NBU-Осиё”), Ислом Каримов (“NBU-Осиё”), Александр Востриков, Санжар Баратов (“Насаф”).  
Захирадан тушганлар: Дурбек Камолов (“Машъал”), Мақсуд Маҳмудов (“Машъал”).

“Б” жамоа: Роман Абдулов (“Олмалиқ”), Дилшод Донаев, Элёр Интизомов, Сарвар Холмуродов (“Насаф”), Тоҳир Абдураҳмонов (“Насаф”), Жавоҳир Ашуров (“Насаф”), Ғулом Раҳмонов, Олимжон Каримов, Санжар Тўрақулов, Равшан Абдувоҳидов, Шахзод Хурсанов.
Захирадан тушганлар: Элёр Тоғаев, Алишер Арсланов, Толиб Очилов, Бобир Тўраев, Нурбек Муҳаммадиев, Талъат Нуруллаев (“Яккабоғ” Яккабоғ).
Голлар: А.Востриков (3) С.Баратов - Р.Абдувоҳидов.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика