"Шўртан" 11 август куни Тошкентда йиғилади
08 aug 2014 13:11
News
"Шўртан" 11 август куни Тошкентда йиғилади
Биринчи лига пешқадами Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси режага кўра, давралар оралиғидаги сўнгги йиғинни якунлади.
Шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик дам берилди. Энди жамоа 11 август куни Тошкентда, Ўзбекистон меҳмонхонасида йиғилади. 16 август куни иккинчи босқичнинг илк турида пойтахтда "Истиқлол"га қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрилади.
Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоа сафини биргина Муқимжон Тошматов тарк этиб улгурди. Бошқа ҳеч ким кетмаган. Юсуф Бўриев, Шаҳзод Маннонов ("Хоразм") ва Мурод Тўйчибоев ("Металлург") эса катта эҳтимол билан иккинчи даврани "Шўртан"да ўтказишади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments