Latest news

11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  5 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  13 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  19 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1

Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью News

Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью

19 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да Санкт-Петербургдаги "Газпром Арена"да "Зенит" ҳамда "Ростов" ўртасида Россия Премьер-лигасининг 13-тур учрашувига старт берилади.

Меҳмонларнинг айни дамдаги формасини ҳисобга олсак, бу баҳсни қўрқмасдан турнинг марказий учрашуви десак бўлади.


Бу жамоалар турнир жадвалида биринчи ўринни бўлишиб турибди. Сергей Семак шогирдлари муҳим баҳсда "Локомотив"га мағлуб бўлди, аммо терма жамоалар танаффусидан аввал "Урал"ни таслим қилиб, кайфиятни кўтариб олишди.

"Ростов" ҳаммани ҳайрон қолдириб, чемпионлик учун жуддий даъвогарга айланди. Тўғри, Валерий Карпин жамоаси мавсум охиригача пасайишларсиз ўйнаши керак, аммо ҳозирданоқ ростовликларни мақташ мумкин. Санкт-Петербургдаги баҳс "Ростов" ва унинг мақсадлари учун ҳақиқий синов вазифасини бажаради.


Статистик маълумотлар

- Жамоалар Россия Премьер-лигаси ўйинларида 51 марта тўқнаш келишган: "Зенит" ҳисобида 25та ғалаба мавжуд, "Ростов" 14 марта зафар қучган, 12та баҳсда дуранг қайд этилган;

- Россия чемпионатидаги сўнгги 10та баҳсда "Зенит" 5 марта ғалаба қозониб, 2та учрашувда мағлуб бўлди ва 3та ўйинда очколарни бўлишиб олди;

- Сўнгги 10та учрашуни ҳисобга олсак, ҳар бир баҳсда ўртача 2,2тадан гол урилган ("Зенит" 1,6та гол, "Ростов" 0,6);

- "Зенит" уйида ўтган охирги 5та баҳсда мезбон жамоа 4та ғалабага эришиб, 1та дурангга эришган;



Тахминий таркиблар:

"Зенит": Лунёв, Каравев, Иванович, Ракицкий, Дуглас Сантос, Дриусси, Оздоев, Барриос, Жирков, Дзюба, Азмун.

Ўйнамайди: Игорь Смольников (жароҳат), Эмануэль Маммана (жароҳат), Малком (жароҳат).


"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Чернов, Норманн, Попов, Ионов, Ерёменко, Байрамян, Шомуродов.

Ўйнамайди: Бьёрн Сигурдарсон (жароҳат).


Бугунги баҳсда жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида тўп тепишади.



Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика