Latest news

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Шомуродов ва "Ростов" "Динамо"га қарши (превью) News

Шомуродов ва "Ростов" "Динамо"га қарши (превью)

Бугун, 23 ноябрь Тошкент вақти билан 18:30да Москванинг "Динамо" клуби РПЛнинг 17-тур учрашувлари доирасида "Ростов"ни қабул қилади.

Жамоалар ушбу ўйинга турли кайфиятларда ташриф буюришади.


Сўнгги вақтларда "Динамо"ни танқид қилувчилар сони сезиларли даражада камайди, жамоа шунга лойиқ ўйин кўрсатмоқда. Москва жамоаси "Краснодар" билан дуранг ўйнади, сенсацион тарзда ЦСКАни таслим этди, "Ахмат" билан очколарни бўлишиб, "Рубин"ни мағлубиятга учратди. "Ростов"га қарши баҳсда 4 ўйинлик мағлубиятсиз серия Москва клубига катта ёрдам бериши мумкин.


"Ростов" ҳақида гапирадиган бўлсак, клубда молиявий муаммолар бошланган. Бунинг устига жамоа РПЛдаги сўнгги ўйинда "Тамбов"га мағлуб бўлди. "Ростов" охирги тўртта турда фақат бир марта ғалабага эришди. Аутсайдердан мағлубиятни қабул қилиб олган жануб клуби "Зенит"га қарши баҳсда йирик ҳисобда таслим бўлди. "Ростов"да ҳар томонлама инқироз кузатиляпти. Лекин ҳамюртимиз Элдор Шомуродов клубига яхши кайфиятда қайтиб борди, чунк у Фаластинга қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашувида дубл қайд этиб, терма жамоамиз ғалабасини таъминлаб берди.


Статистик маълумотлар

- Жамоалар ўзаро 51та учрашув ўтказган. Ғалабалар бўйича устунлик "Динамо" (22та) томонда. Қолган баҳсларда 17та дуранг ва 12 марта "Ростов"нинг ғалабаси кузатилган.

- Ўзаро ўтказилган сўнгги 10та баҳсда "Динао" 3 марта зафар қучди, 4та баҳсда мағлубиятга учради ва 3та ўйинда очколарни бўлишиб олди.

- Сўнгги 10та учрашувдаги ўртача маҳсулдорлик - 2,9 ("Динамо"нинг ҳар ўйиндаги ўртача натижаси 1,6та гол, "Ростов"ники эса - 1,3).

- "Динамо" уйида ўтказган сўнгги 5та учрашувнинг 3тасида ғалабага эришди. 1 марта "Ростов"нинг қўли баланд келган бўлса, 1 бора дуранг қайд этилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика