Latest news

19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  0 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  4 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  73 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  2 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Шомуродов ва Алижонов БААга қарши ўйинни ўтказиб юборади News

Шомуродов ва Алижонов БААга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган икки нафар футболчи БААга қарши ўртоқлик учрашувида жамоамизга ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди.

Яқиндагина “Женоа” клуби билан шартнома имзолаган Элдор Шомуродов Италияда меҳнат фаолиятига рухсат берувчи виза масалалари сабаб Тошкентда қолишга мажбур бўлди. Шу сабабли 25 ёшли ҳужумчимиз БАА сафарига бора олмайди.

“Пахтакор” ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов аввалги жароҳатларининг асорати сабаб Эронга қарши кечаги учрашувда ўзини ноқулай ҳис қила бошлади. Мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш, ундаги ушбу кичик ноқулайлик футболчининг МТЖ ва “Пахтакор”даги кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишга имконият яратишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 12 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:40да бошланади.



Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Раҳимжон Давронов ("Машъал")

Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь), Игорь Сергеев ("Пахтакор").

Rating: -65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика