Шомуродов тўлиқ ўйнаган ўйинда “Ростов” зафар қучди, Галиулин жамоасида ҳам ғалаба
		
		18 feb 2018 08:23
        News	
	 
				 
				Шомуродов тўлиқ ўйнаган ўйинда “Ростов” зафар қучди, Галиулин жамоасида ҳам ғалаба
Жумладан, “Ростов” клуби кеча Испания йиғини доирасидаги навбатдаги назорат учрашувида Норвегиянинг “Олесунн” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ростовликлар таркибида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўлиқ ҳаракат қилди.
Ўртоқлик ўйинлари
Ростов Россия – Олесунн Норвегия – 2:1 (2:0)
Голлар: (“Ростов”) 1:0 – Ингасон (34), 2:0 – Зуев (39).
“Ростов”: Песьяков (Ермаков, 46), Плиев, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Скопинцев, Чуперка, Элдор Шомуродов, Гацкан, Зуев, Сигурдарсон (Майер, 83).
Яна бир ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп тепаётган “Тосно” клуби эса Арманистоннинг “Бананц” жамоаси дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди. Бошланғич таркибда майдонга тушган Вагиз 67-дақиқада ўз ўрнини Мирзовга бўшатиб берди. Айнан Мирзов “Тосно”нинг сўнгги голига муаллифлик қилди.
Тосно Россия – Бананц Арманистон – 4:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – Труич (16), 2:0 – Дугалич (42), 3:0 – Жигулев (69), 4:0 – Мирзов (76).
“Тосно”: Опарин, Буйволов, Маргасов, Чернов, Дугалич, Вагиз Галиулин (Мирзов, 67), Нуну Роша (Трошечкин, 84), Полетанович (Жигулев, 51), Рикардинью (Карницкий, 67), Мелкадзе (Погребняк, 46. Палиенко, 72), Труич (Скворцов, 72).

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments