Latest news

05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  8 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  2 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  4 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  3 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  5 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  105 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  61 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

Шомуродов "Специя"си: Элдор қандай жамоага ўтди ва уни нималар кутмоқда? News

Шомуродов "Специя"си: Элдор қандай жамоага ўтди ва уни нималар кутмоқда?

Бугун сизлар билан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси "Специя" ҳақида батафсил гаплашамиз.

Шаҳар географик жойлашуви, клуб тарихи, мураббийлар масаласи, таркибдагилар ва ўйин услуби ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Шаҳар

Специя - Лигурия денгизи қирғоғидаги шаҳар ҳисобланади. Географик жиҳатдан омадли жойлашуви туфайли Специя Италиянинг энг йирик портларидан бири Генуенинг шундоқ ёнгинасида жойлашган, шаҳар доим иқтисодий томондан ривожланган ҳисобланади. Специя — Италиянинг энг йирик савдо ва ҳарбий объектларидан бири бўлиш билан бирга, мамлакатнинг Лигурия денгизидаги ҳарбий саноати ва денгиз флоти маркази ҳисобланади. 

Шундай бўлсада, шаҳар катталиги жиҳатидан қўшниларига имкониятни бой беради. Бугунги кунда Специя аҳолиси 100 мингга яқин. Солиштириш учун Генуяда тахминан 600 минг одам истиқомат қилади.  


Жамоа 

“Специя” анча тарихий клублардан бири бўлиб, унга 1906 йилда асос солинган. Специя порт-шаҳар бўлгани туфайли, Генуяда бўлганидек, бу ерга футболни XIX аср охирларида инглиз денгизчилари олиб келишган. Шу сабабли бу ерда у денгиз билан бевосита алоқа қилмайдиган шаҳарлардагидан кўра тезроқ ривожланган. “Специя” 1943/44-йилги Италиянинг ярим расмий чемпионатида ғолиб бўлганини билармидингиз? 2002 йил Италия футбол федерацияси “Специя”ни ўша мусобақа чемпиони деб расман тан олди ва жамоа либоисга чемпионлик белгисини туширишга руҳсат берди. У А Серия ғолиблариникидан бироз фарқ қилади.

А Серияга эса жамоа фақатгина 2019/20-йилги мавсумдан кейин чиқа олди. Узоқ йиллар “Специя”  Италиянинг қуйи дивизионларида “ҳаёт кечирди”, бир неча марта молиявий инқирозларга юз тутди, жиддий ўсиш эса 2008 йилга тўғри келди. 4 йилда жамоа ҳаваскорлар лигасидан Б Сериясигача етиб борди. Натижада, узоқ танаффусдан кейин 2012/13-йилги мавсумда “Специя” Италиянинг иккинчи лигасида ҳаракат қиларди. Жамоанинг А Серия йўлланмасини қўлга киритишида эса, ҳозир “Фиорентина” бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган, Винченцо Итальяно алоҳида ўрин тутади.


Ўтган мавсум

Жамоани А Серияга олиб чиққан Винченцо Итальяно мавсум аввалида “Фиорентина”ни қабул қилиб олди, “Специя” бош мураббийлиги эса Тиаго Моттага топширилди. Мавсум ўрталарига келиб, жамоа мураббийга эмас, мутахассис вазиятга мослашди ва жамоа анча ёпиқ ўйин кўрсата бошлади. Натижада, “Специя” 16-ўринни эгаллади, мавсум тугагач, Тиаго Мотта жамоани тарк этишга қарор қилди. У омадсизликка учради деб бўлмайди, Мотта мураббий сифатида турли вазиятларга мослаша олишини исботлади, аммо унинг ғояларини амалга ошириш учун бошқачароқ таркибга эга жамоа зарур эди.


Бош мураббий

Тажрибали Лука Готти мураббий сифатида ишини “Милан” академиясида бошлаган ва “Тревизо” бош мураббийлиги йўлида кўплаб ҳаваскор жамоалардан иборат йўлни босиб ўтган. 

Шунингдек, Готти “Кальяри”да Роберто Донадони, “Челси”да Маурицио Саррига ёрдамлашди. “Ювентус”га эса Сарри билан йўл олмади ва “Удинезе”да Игорь Тудор ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борди. Тудор вазифасидан озод этилгач, айнан Готти аввалига бош мураббий вазифасини бажарувчи, кейин эса тўлақонли равишда бош мураббий бўлиб ишлади. “Удинезе”да Лука 2021 йил декабрь ойига қадар меҳнат қилди ва қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилди. “Специя”нинг ўйинига ҳам стабиллик етишмаяпти ва натижалар ижобий томонга ўзгармаса, Готтига мавсум охиригача чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. У вертикал футболни хуш кўради, аммо жамоалари баъзан бундай ўйинга ўта берилиб кетиб, балансни йўқотиб қўйишади.


Рақобатчилар

“Специя” ҳужуми деганда бу мавсум мухлислар кўз олдига Мбала Нзола келмоқда. Ҳужумчи 18 учрашувда 9 та гол урди ва А Сериянинг ҳам энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Ҳозир у жароҳатланган, “Специя”да эса бошқа яққол форвард бўлмагани сабабли, ҳужумда, асли қанотда ёки ҳужум ортида ўзини эркинроқ сезадиган Гьясси, Верде, Агуделло ва Мальдини ҳаракат қилишмоқда. Шомуродовдан ташқари “Специя” қишда 1,5 миллион еврога Латвиядан Раймондс Кроллисни харид қилди. У ўтган йили “Валмиер” сафида 34 ўйинда 25 та гол уришга муваффақ бўлган. Шундай бўлсада, Кроллисга ҳозир, шу ерда натижа бериши керак бўлган ўйинчи сифатида қаралмаяпти. У А Серия ва Италияга кўникиши зарур бир вақтда, Шомуродов Апеннин ярим оролида ўзини деярли уйдагидек ҳис қилади.


Умидлар катта 

Тан олиш лозим, мавсум Шомуродов учун омадсиз ўтмоқда. У А Серияда бор йўғи 6 марта майдонга тушди ва гол ура олмади, Европа Лигасида ҳам гол урганига қарамай, мамлакат кубоги сингари жуда кам ўйин амалиётига эга бўлди. “Рома”даги қайта қуриш ва Дибаланинг келиши натижасида ўзбекистонлик футболчи Моуриньо режаларидан тушиб қолди. Аслида ёздаёқ бошқа клубга кетгани яхшироқ эди ва бунга Шомуродовнинг ўзи ҳам қарши эмасди, лекин “Рома” Элдорни ижарага беришни эмас, фақат сотиш вариантига рози эди.

Энди эса мавсум ўртасида Шома янги йўлни бошлаяпти, устига-устак буткул нотаниш клубда. Италияда кўпчилик Шомуродов “Торино”га йўл олишини кутганди, клуб ҳам футболчи хизматларига жиддий қизиққанди. Чиндан “буқалар” сафида Элдорга қулайроқ бўларди, аммо “Торино” “Рома” билан келиша олмади. Энди эса Шомуродов “Специя”да ва жамоага қуйи дивизионга тушиб кетмаслик учун ёрдамлашади. “Специя”га эса айнан Элдор типидаги форвард керак эди, шунинг учун ҳам Кроллис трансферидан кейин ҳам клуб ҳамюртимизни ижарага олиш бўйича ишларни тўхтатмади.

Энди Лука Готти «Специя» ҳужумини фақат битта варианти бор эмас, турли деталларга эга, хавфлироқ ҳужумга айлантира олади. Нзола тахминан шу ой охирларида сафга қайтади, шу сабабли ҳам Шомуродов яқин орада асосий таркибда майдонга тушади, балки энг яқин учрашувдадир. Унга нафақат гол ура оладиган футболчи сифатида, балки каттагина кўламдаги иш ҳажмини ўзига ола биладиган ўйинчи сифатида қарашмоқда. Нзола айнан шу томондан мақтана олмайди, у тўп билан камроқ муомалада бўлиб, кўпроқ ҳужумларни якунлашга ўрганган. 

Нзола сафга қайтгач ҳужумда турли вариантлар мавжуд бўлади. Бироқ Готти икки нафар ҳужумчи билан ўйнаши ҳам истисно қилинмайди. Охирги вақтларда “Специя” 3-5-2 тактик схемасидан фойдаланмоқда, бу Шомуродов учун анча қулай схема. Таъкидланишича, Готтининг ғоялари, Шомуродов ўзини яхши томондан кўрсатган “Женоа”даги ҳолатга ўхшаш. Элдор айнан шундай типдаги форвард билан бирга ҳаракат қилишни яхши кўради, Нзола ҳимоячилар эътиборини ўзига қаратади, Шомуродов эса бўш зоналардан фойдаланади. Бошқа вариантда ягона ҳужумчи ролидаги Элдорга Верде ва Гьясси ёрдамлашади.

Ҳа, “Специя” Шомуродов фаолиятини давом эттириш учун энг зўр ва истқиболли вариант эмас.  Жамоа муаммолари бу мавсум ҳам кўзга ташланмоқда. Бошқа томондан Шомуродовда асосий таркибдан муқим жой олиш учун яхши имконият пайдо бўлмоқда. Биринчи марта у Италияда Шомуродовни асосий таркиб вакили сифатида кўриб, ундан кўп нарса кутаётган жамоага ташриф буюрди. Бу Элдорги психологик томондан яхши таъсир қилиб, ўз кучига бўлган ишончи ортишига хизмат қилиши зарур. Биз эса Шомуродовга омад тилаб, кўплаб голлар уришни тилаб қоламиз. Улардан биринчиси “Наполи” дарвозасига бўлса ҳам буткул қарши эмасмиз.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика