Latest news

16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  2 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  17 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  22

Шомуродов МТЖдан чақирув олди, у Италияда ўз жойини қайтариб олиши керак эмасми? News

Шомуродов МТЖдан чақирув олди, у Италияда ўз жойини қайтариб олиши керак эмасми?

Икки ўт орасида қолган Элдор Шомуродовни ҳеч қаерга, ҳеч қандай йўлланма бермайдиган иккита ўртоқлик ўйинига жалб қилиши тўғри эмас.

2021 йил куз фаслида МТЖ йиғинида бўлган Шомуродов "Рома"га қайтганидан кейин, Моуриньо уни икки ҳафтага алоҳида, якка тартибдаги машғулотларга юборган. Айни пайтда Элдор римликларнинг асосий таркибида кўринмай қўйди. Бунга биринчи сабаб рақобат бўлса, иккинчиси Жозе. Пайтида Раулни осонликча четга чиқариб қўйган мураббий учун бу одатий ҳолат.


Бугун футболчига оид янги хабарлар урчиди. Унга "Монца" қизиқаётганлиги баён қилинди. Агар у Милан яқинидаги клубга кўчиб ўтса, у ердаги мураббий Жованни Строппанинг машғулотларини қўйиб юбормаслиги керак бўлади. Италия терма жамоаси ҳам ФИФА кунини бўш ўтказмайди. Мовий гвардиячилар 23 сентябрь куни Миланда Англия терма жамоасини қабул қилади. 3 кун ўтиб УЕФА Миллатлар Кубогида Венгрия меҳмони бўлади. У "Рома"да қолсин ёки "Монца"га ўтсин, бу икки клуб терма жамоага кетган футболчиларисиз ҳам машғулот ўтказади. Машғулот давомида ўртоқлик ўйини ташкил қилиши ҳам мумкин, ҳеч бўлмаганда иккига бўлиниб ўйнайди ёки ўзининг ёшлар жамоасига қарши. Мана шу машғулотлар ва ўйин ҳужумчимиз учун қулай имконият бўлиши мумкин. Агар "Монца"га ўтадиган бўлса, уни шаҳсан ўзи терма жамоа бош мураббийидан "жавоб" олиши керак. Аслида 2023 йилги Осиё Кубогида яхши иштирок этишимиз учун ҳам Шомуродовнинг ўйин амалиёти муҳим роль ўйнайди. Демак, ЎФАдагиларни ўзи Элдорга бу пайтда тегинмаслиги керак.

Катанец фамилияга қараб таркиб танлашига одатланиб бўлдик. Демак, яхши ҳолатда бўлса ҳам, ўйин амалиётисиз Шомуродов асосий таркиб ўйинчиси. Шунинг учун ҳам биз Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўйинда Элдорга дам беришимиз керак. У яхшиси Италиядаги машғулотларни қўйиб юбормаслиги керак. "Рома"да қолган тақдирда, икки ҳафтага яқин терма жамоага кетган ўйинчи Моур томонидан тўғри қабул қилинмаслигини ва уни кейинги ўйинларда, захира ўриндиғига ҳам ўтказмаслиги мумкинлигини ҳам инобатга олишимиз керак. Истаймизми, йўқми португалиялик мураббий учун Шомуродов терма жамоага бориб ўйнаб келадиган Дибалачалик аҳамият касб қилмайди.



Қолаверса, Коста Рика биз билан захирадаги ўйинчиларини синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақидаги гаплар ҳам йўқ эмас. Улар 23 сентябрь куни Жанубий Корея билан асосий таркибни туширишни режа қилган. Жанубий Корея асосий рақиб сифатида қаралишига сабаб, улар ЖЧнинг E гуруҳида Испания, Германия ва корейсларнинг ён қўшниси Япония билан бир гуруҳдан жой олганлар. 23 нафар футболчи билан Сеулга келадиган Луис Фернандо Суарес фақат 11 нафар футболчисини ўйнатиб кетмайди. Мантиқан ўйласак, у захирада қолган ўйинчиларни иккинчи учрашувда синаб олади.


Терма жамоа футболчиларига аллақачон таклифлар юборилган. Ҳозирча йиғинга ким жалб қилинганлиги ҳақидаги расмий янгилик эълон қилинмади.


Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика