Latest news

14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  0 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  13 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  19 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6

Шомуродов А Серияда дубль қайд этган жамоа ўз футболчисини судга берди News

Шомуродов А Серияда дубль қайд этган жамоа ўз футболчисини судга берди

Клуб ундан 20 миллион евро талаб қилмоқда.

Италиянинг "Салернитана" клуби ўз ҳужумчиси Булайе Диани клуб обрўсини туширишда айблаб, судга берди.

Жамоа бош мураббийи Фабио Ливерани сенегаллик ҳужумчидан 2 март куни "Удинези"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушишини сўради, футболчи рад жавобини берди. Бу эса клуб раҳбариятини ғазаблантирди. 

Маълумотларга кўра, клуб аввалига жорий мавсум охиригача футболчининг маошини 50 фоизга қисқартиришни талаб қилиб, бу борада судга мурожаат қилган.

Шунингдек, клуб раҳбарлари футболчининг сотиб олинишини омадсизлик деб ҳисоблашган. Улар ўйинчини сотиб олиш учун мавсум бошида 15 миллион евро сарфлади ва энди товон пулини талаб қилишмоқда. Клуб қонуний равишда футболчидан ҳозиргача қилган барча харажатларини қоплаш учун 20 миллион евро ундиришга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг ортда қолган турида "Салернитана" "Кальяри"га 2:4 ҳисобида ютқазди. Мазкур беллашувда рақиб жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов дубль қайд этди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика