Latest news

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  7 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Шоҳруҳ Ишанов: "Шогирдларим катта футболда ўйнаётгани улкан ютуғимиз" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Шогирдларим катта футболда ўйнаётгани улкан ютуғимиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган ОКМК - "Андижон-SGS" (6:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шоҳруҳ Ишанов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун қандай рақибга қарши ўйнашимизни билган эдик. Лекин шогирдларимга майдонда охиригача курашгани учун раҳмат айтаман",- дейди Шоҳруҳ Ишанов.

- Биринчи бўлимда "Андижон-SGS" дарвозабонида ўзига нисбатан ишонч етишмагандек кўринди. Аксарият ҳолларда келаётган тўпни қўлидан чиқариб юбораверди. Бу тажрибасизликданми ёки ҳаяжон?

- Албатта бундай жамоага қарши ҳаяжон бўлиши табиий. Шогирдларим катта футболда ўйнашяпти. Бу улкан ютуғимиз. Ҳаяжон ҳам вақти билан йўқолади, деб ўйлайман. Барибир даражада фарқ катта. ОКМК нафақат Ўзбекистон балки Осиёда ҳам ўз номига эга клуб ҳисобланади.

- Ҳимояда кўп тўп йўқотишлар бўлди. Шунга қарамай ҳимояда пас ўйнашни давом эттирдинглар...

- Футболчиларга тўпни шунчаки тепиб юбориш эмас, пас билан ҳимоядан чиқиш, шу орқали ҳужумни ташкил қилишни вазифа қилиб бергандик. Иккинчи бўлимда ҳам кўп нарсани ўзгартирмадик. Футболчилар ҳозир позицион ҳужум қилишни ўрганиши керак. 

- Шуни ҳисобига футболчилар турли финтларни қилишга киришиб кетишдими?

- Уларни қўллаб-қувватлайман. Шогирдларим характер кўрсатишга интилишди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика