Шоҳруҳ Ишанов: "Олимпик"нинг тажрибаси биздан анча юқори, буни ҳисоб кўрсатиб берди"
02 aug 2023 22:52
News
Шоҳруҳ Ишанов: "Олимпик"нинг тажрибаси биздан анча юқори, буни ҳисоб кўрсатиб берди"
- Ўйин ҳақида
- "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Танаффусдан кейин биринчи ўйинимиз. Янги йигитлар бор таркибда. Бугун уларни кўздан кечирдик. "Олимпик"нинг тажрибаси биздан анча юқори, буни ҳисоб кўрсатиб берди. Бизга осон бўлмади, лекин ҳаракат қилишда давом этамиз. Шу хатолар бизга кейинчалик ёрдам беради.
- Икки хил тайм. Биринчи тайм жуда ёмон ўтди, иккинчи бўлимдан олдин йигитларга нима дедингиз?
- Қайтараман, бизда янги футболчилар. Биринчи бўлимда уларни синаб кўрдик. Тўғри, машғулотлар бўлганди, аммо ҳақиқий ўйинда уларни энди синаб кўрдик. Иккинчи бўлимда эса улар бир-бирларини тушунишни бошлашди. Иккинчи таймда ўйнаган йигитлар жамоада аввалдан ҳаракат қилиб келишарди.

- Танаффусда йигитларга нима дедингиз? Танбеҳ бердингизми?
- Йўқ, биз йигитларга ундай қилмаймиз. Майдонга чиқиб, ўз ўйинингизни кўрсатинг дедим уларга. Улар майдонга чиқишди ва иккинчи бўлимда бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Уларга бу учун раҳмат айтаман.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments