Latest news

11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2

Шоҳруҳ Ишанов: "Ҳакамнинг сўнгги хуштаги чалингунга қадар ўйинни ташлаб юбормаслик керак" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Ҳакамнинг сўнгги хуштаги чалингунга қадар ўйинни ташлаб юбормаслик керак"

Про-лиганинг 6-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.


- "Ғиждувон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Илк дақиқаларданоқ ўйиндаги ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилдик ва гол уриб олдик. Кейинги дақиқаларда эса йигитларим енгил ўйин кўрсатишни бошлади ва шу сабабли учта гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда бутунлай бошқача ўйин кўрсатдик. Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, бироқ гол ура олмадик. Буни устида ишлаймиз, албатта. 90 дақиқаликдаги ўйинда иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. 

- "Ғиждувон" жамоаси тажриба  эвазига ғалабани илиб кетди деб ўйлайсизми?

- Бизни болалар ҳам яхши ўйнашди. Аммо "Ғиждувон"даги тажриба ўз сўзини айтди, барибир. Тажрибали ҳужумчи ўз ишини бажарди. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- "Андижон-SGS" лигадаги 15-голини ўтказиб юборди. Бу борада нима дея оласиз?

- Гол ургандан кейин йигитлар ўйинни ташлаб юборишяпти, негадир. Буни устида ишлашга ҳаракат қиламиз. Ҳакамнинг сўнгги хуштаги чалингунга қадар ўйнашга интиламиз. 

- Жамоа олдига вазифа қўйилганми?

- Албатта. Раҳбарият томонидан ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, Про-лигада қолишимиз керак. Юқори ўринларга чиқиш вазифаси қўйилмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика