Latest news

21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  3 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  2 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  4 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  85 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  15 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  18 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3

Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун ҳимоявий ўйинга эътибор қаратдик" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун ҳимоявий ўйинга эътибор қаратдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Андижон II" – "Олимпик" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Жуда оғир ўйин бўлди. "Олимпик"нинг олдинги ўйинларини батафсил кўриб чиққандик. Ҳимоявий ўйин кўрсатдик, аммо йигитлар ҳужумда ҳам яхши тўп тепишди. Биринчи марта бундай катта майдонда тўп тепяпмиз. 

Иккинчи таймда кўп вақт чўзишлар бўлди. Албатта, буни устида ишлаймиз. "Олимпик" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман.

- Тимур Кападзе етакчиларни олиб келмадик, деб айтди. Сиз рақибдан қандай таркибни кутгандингиз?

- Биз асосий таркиб келишини кутгандик ва ҳимоявий услубни жорий этгандик. "Олимпик"ни биринчи таркибими, иккинчи таркибими, ҳаммасини асосий деб биламан. Чунки Олимпия терма жамоаси йиғилган, кучсиз ўйинчининг ўзи йўқ. Шогирдларимга баҳс учун раҳмат айтаман. 

- Мухлислар сизни "ёшлар Пеп Гвардиоласи" деб аташмоқда. Бунга муносабатингиз?

- Мухлис – бу мухлис. Улар футболдан завқ олиш учун келишади. Ўтган сафар ҳам Гвардиолага қиёслашганди, албатта, бундан фақат хурсандман. Лекин мен Шоҳруҳ Ишановман. Жамоамиз ўйин услубини шакллантириш учун ҳаракатдаман.

- Сизнинг тарбияланувчиларингиз орасида кимлар Суперлигада ҳаракатланмоқда?

- Биринчи шогирдларимдан Дониёр Абдуманноповни айта оламан. Ҳозирги кунда "Сўғдиёна"да ўйнамоқда. Ўсиб келаётган авлоддан 2005-йилда таваллуд топган ўйинчилардан умидимиз катта. 

- Ҳужумкор футболчи Шаҳбоз Жумабоевни орқароқда ўйнатдингиз. Ундан ҳужумда фойдалансангиз, кўпроқ фойда бермасмиди?

- Бугунги рақибимиздан келиб чиқиб шундай қарорга келдик. Ҳимоявий ўйинга эътибор қаратдик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика