Latest news

22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  0 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  2 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  35 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  8 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  1 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0

Шоҳруҳ Гадоев узоқ танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирилди News

Шоҳруҳ Гадоев узоқ танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирилди

Кеча миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов 11 ва 16 июнь кунлари бўладиган терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларга тайёргарлик кўриш учун таркибни эълон қилди.

Ушбу йиғинга таклиф олганлар орасида “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ва “Насаф” жамоасидан тўрт нафар футболчилар бор. Булар Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Мухаммадиев, Фаррух Сайфиева ва Шоҳруҳ Гадоевлардир.

Воҳа футболи ишқибозларини қувонтирган ҳолат шуки, таклиф этилганлар орасида оғир жароҳатдан сўнг узоқ давом этган даволанишлардан сўнг, ўз ҳолатини тиклаб яна сафга қайтган “Насаф”нинг ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоевнинг ҳам борлигидир.

Шоҳруҳ терма жамоа сафидаги ўзининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан футбол ишқибозларида яхшигина таасурот қолдираётган эди, афсуски оғир жароҳат уни вақтинчалик сафдан чиқариб қўйди. Аммо шифокорларнинг ва жамоа мутассадиларининг саи-ҳаракатлари ҳамда Шоҳруҳнинг ўзига бўлган ишончи ва тиришқоқлиги эвазига у яна сафга қайтди.

Умид қиламизки, у яна мамлакатимизнинг бош жамоаси сафида ўзини кўрсатади ва терма жамоамиз ютуқларига  муносиб ҳиссасини қўшади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика