Latest news

23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  13 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Шоҳмалик Комилов: "Насаф"га кучли бўлиб қайтаман" News

Шоҳмалик Комилов: "Насаф"га кучли бўлиб қайтаман"

Қаршининг "Насаф" жамоасидан қишки трансферлар ойнасида икки нафар футболчи Шоҳмалик Комилов ва Жўрабек Маннонов ижара асосида "Динамо"га ўтишди.

Бундан мақсад уларнинг мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлишидир. Ушбу сўзимизни ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов ҳам тасдиқлаган ҳолда яна қўшимча қилди. 


"Ўзим ҳам шундай ўйлайман. Рўзиқул акани олдиларига кирганимда қўллаб-қувватлаган ҳолда яхши формада қайтишимни таъкидладилар. Насиб қилса, "Насаф"га янада кучли бўлиб қайтаман. "Динамо"га ўйнаш учун келдим. Худо хоҳласа, янги мавсумни Самарқандда бошлайман",- дея гап бошлади футболчи.  

- "Аждарлар" билан ўтган 2021 йилги мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- ОФК кубогида ёмон иштирок этмадик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Якунда Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиб мухлисларимизга соврин тақдим қилдик. 

- "Насаф"да фақат битта мураббий қўл остида ўйнадингиз. Рўзиқул Бердиевни талаблари, фалсафасини тушуниб олгансиз. "Динамо"да Предраг Роган хорижлик мураббий ҳисобланади. Унинг кўрсатмаларида қандай тафовут сезяпсиз?

- Кўпроқ ҳимояни тартибга келтириш устида ишлаяпмиз. Тўпни олидириб қўйган жойимизда курашни бошлашимиз кераклигини айтяпти. Бундай кўрсатма ҳамма мураббийларда бўлади, деб ўйлайман. Предраг Роган тартиб-интизомга жуда қаттиқ қарайди. Майда нарсаларни эътиборсиз қолдирмайди. Ҳар бир ўйинда юз фоиз кучимизни сарфлашимиз лозим. Расмийми ёки ўртоқлик бунинг фарқи йўқ. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар майдонга бор нарсамизни ташлашимизни талаб қиляпти.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика