Latest news

09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  0 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  1 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  5 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  1 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  4 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  5 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  8 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  4 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0

Шоҳид Тиллабоев: “Истиқлол”нинг юридик манзили Пскентга кўчирилди” News

Шоҳид Тиллабоев: “Истиқлол”нинг юридик манзили Пскентга кўчирилди”

Ўзбекистон биринчилиги аъзоси ҳисобланган "Истиқлол" жамоасининг расмий сайти клубнинг бундан буён Тошкент вилояти Пскент тумани номидан иштирок этиши ҳақида хабар берган эди.
Жамоадаги бундай ўзгаришга ойдинлик киритиш мақсадида "Истиқлол" вице-президенти Шоҳид Тиллабоевни офисимизга таклиф қилдик.

- Нима учун "Истиқлол" Пскент тумани номидан мусобақаларда иштирок этади? Ваҳоланки, жамоа шу кунга қадар Тошкент шаҳри номидан қатнашар эди.
- "Истиқлол" жамоасининг режалари катта, лекин бунга шунчаки эришиб бўлмайди. Ҳозирги футболда молиявий жиҳат биринчи ўринда туради. Айнан моддий аҳволга қараб жамоа ва режаларни тузасиз.Ўтган мавсумни маҳаллий кичик ҳомийлар билан тугатишга муваффақ бўлдик. Жамоамиз тузилгандаёқ давлат ташкилотларидан бирини клубга бириктириб қўйиш ҳаракатида эдик. Аммо, бу жараён секин ривожланди.



Йил охирига келиб эса Вазирлар Маҳкамаси бу ҳолатни амалга татбиқ этди. Биринчи лигада Тошкент вилоятидан жамоа йўқлигини инобатга олиб, у ердаги мухлисларни ҳам ҳурсанд қилиш мақсадида пойтахтдан 30 километр узоқликда жойлашган Тошкент вилояти Пскент туманидаги стадионда уй учрашувларимизни ўтказишимизни сўрашди. Шу тариқа, жамоа энди барча мусобақаларда Пскент тумани номидан иштирок этади.

- Демак, клуб мавсумни Пскентда бошлайди?
- Аслида мавсумни Пскентда бошламоқчи эдик. Аммо, у ерда ҳозир майдон чими талабга жавоб бермайди. Шунинг учун биринчи даврани "Тўқимачи" стадионида ўтказишимиз мумкин. Агар жамоа биринчи даврани "Тўқимачи"да ўтказадиган бўлса, ҳар бир уй учрашувига Пскентдан келадиган мухлислар учун алоҳида автобус ташкил этиш режамизда бор.



Яна бир жиҳат, Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилоятида ҳам футболни ривожлантириш, у ерга ҳам катта футбол ҳавосини олиб кириш мақсадида жамоага хомийлик қилишни ма'қул кўрди ва клуб олдига олий лигага чиқишни вазифа қилиб қўйишларини таъкидлашди. Шунга яраша, олий лигага чиқиш учун моддий жиҳатдан ёрдам беришни ваъда қилишди.

- Жамоанинг юридик манзили Пскентга кўчгандан сўнг, клубда шунга қараб ҳаракатлар олиб борилмоқдами?
- Дарҳақиқат, "Истиқлол" жамоасининг юридик манзили Пскент туманига кўчирилган ва бу ҳақидаги керакли ҳужжатлар Ўзбекистон футбол федерациясига топширилган.



- Ундай бўлса, нима учун ҳозир ҳам жамоа Тошкент шаҳри номидан юритилмоқда?
- Яқин кунлар ичида клуб логотипи ўзгартирилиши лозим, янги логотип ишлаб чиқилгач жамоа тўлиқ Пскентнинг "Истиқлол" клуби деб эътироф этилади.

- Биринчи лигадаги ўртамиёна жамоанинг бир йиллик бюджети қанча?
- Футболчиларнинг маоши, мукофот пуллари, сафар ҳаражатлари, машғулотлар жараёни, ўйинчиларнинг тўлиқ ва тўғри озиқланиши, хуллас, барча ҳаражатларни қўшганда тахминан 700 миллион сўм маблағ эвазига биринчи лигадаги ўртамиёна жамоани молиялаштириш мумкин.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика