Latest news

15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   0 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  2 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  18 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди" News

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди"

БАТЭ сафига бориб қўшилган Шохбоз Умаров "Ислочь" (4:3) жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабар берганимиздек, 21 ёшли ҳамюртимиз мазкур баҳсда пенальти ишлади ва жарима зарбасидан ажойиб гол урди.

— Ўйинни кузатган барчага раҳмат. Бу мен учун БАТЭ таркибидаги 1-ўйин эди. Шу туфайли мураббийларга ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдим.

— Жамоа таркибига ажойиб жисмоний ҳолатда етиб келдингиз. Овқатланишни ёқтирмайсизми ёки машғулотларни ёқтирасизми?

— Албатта, овқат ейишни ёқтираман, аммо спорт билан шуғулланиш кўпроқ ёқади. Бугунги позицияда ўйнаш мен учун қулай, болалигимдан шу амплуада ҳаракатланганман. "Энергетик"да мени ўнгроқда ўйнатишди, лекин чап томонда ўзимни яхшироқ ҳис қиламан.

— Жамоадаги йигитлар қандай экан?

— Зўр, мени яхши кутиб олишди. "Битта оила", десам ҳам бўлади.

— Виталий Жуковский ҳақида фикрларингиз...

— Жуда яхши мураббий. У ҳамма билан ёлғиз суҳбатлашади… Мақташни ҳам, танбеҳни ҳам ўз ўрнига қўяди.

— Доим табассум қилиб, кўтаринки кайфиятда юрасиз...

— Баъзан асабийман, баъзан куламан. Кайфиятга боғлиқ, — дейди Умаров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "Энергетик-БГУ" таркибида ўтказган Шоҳбоз 4 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган эди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика