Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  7 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Шодиёр Ҳожиматов: "Нефтчи"да тўп тепиш доим масъулият ва босим юклайди" News

Шодиёр Ҳожиматов: "Нефтчи"да тўп тепиш доим масъулият ва босим юклайди"

Про лига 15-турида "Нефтчи" сафарда "Шўртан"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Нефтчи"нинг иқтидорли ёш футболчиси Шодиёр Ҳожиматов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу мавсум "Шўртан"га қарши уч маротаба майдонга чиққан бўлсак барчасида мағлуб бўлган эдик. Шунинг учун Ғузорга яхши тайёргарлик билан келгандик. Жамоамизда хоҳиш ҳам юқори бўлди. Худога шукур юзимиз ёруғ бўлди. "Шўртан" Про лигада яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Улар ҳам бизга қарши муносиб ҳаракат қилишди ва қаршилик туғдиришди. 

Ҳа, тўғри жамоамиз аввалги йилларга қараганда ёшарган. "Нефтчи"да тўп тепиш доим масъулият ва босим юклайди. Бунга яраша ҳаракат қилмоқдамиз. Масъулиятни катталиги бир томондан ёқимли. Буёғига ҳар бир ўйин олти очколик ҳисобланади. Натижа учун ўйнаймиз, чунки натижа доим биринчи ўринда туради.

Бутун фарғоналик мухлислар жамоамизни Суперлигага қайтишини истайди. Биз ҳам ўз ўрнида "Нефтчи"ни элитага қайтаришга қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз",- дейди Шодиёр Ҳожиматов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика