Latest news

20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  0 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  3 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  10 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  10 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  14 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  4

Шин Таэ Йонг: "Ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат" News

Шин Таэ Йонг: "Ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат"

Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шин Таэ Йонг матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугун биз дуранг қайд этиб Жаҳон чемпионатига чиқдик. Кетма кет тўққизинчи марта Жанубий Корея мундиалга йўл олди. Ҳозир юртимизда ярим тун, шунга қарамай халқимиз финал хуштагини кутиб ўтиришди. Ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни қўллаб қувватлашди, - дейди Шин Таэ Йонг.

- Бугун ЖЧга йўлланма қўлга киритилди, аммо жамоаингиз гол ура олмади. Нимани кучайтириш керак?

- Биз бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Терма жамоага яқинда келдим. Олдинда 9 ой вақт бор. Биз мундиалга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Ўзбекистон ҳам бугун яхши ўйнаганини айтиш керак.

- Сизга энг қийини нима бўлди?

- Терма жамоага келганимда Эрон билан ўйнадик. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатишга уриндик, мақсадимиз ютқазмаслик эди. Асосийси натижа эди.

- Биринчи ва иккинчи тайм мутлақо турлича бўлди, буни тушунтириб беринг.

- Биринчи таймда шошмаслик кераклигини айтдим. Иккинчи таймда жисмоний ҳолати пасайганини кўрдим. Биз гол уришга уриндик.

- Ўзбекистон терма жамоаси мана нечанчи марта мундиалдан четда қолмоқда. Мутахассис сифатида Ўзбекистонга нима етишмайди деб ўйлайсиз? Мураббийми, ғолиблик руҳиятими ёки футболчиларми?

- Бу жамоага қарши учинчи бор тўқнаш келдим. Маҳорат етарли, менталитетни билмайман шу боис бу саволга аниқ жавоб бера олмайман.

- Ўйин вақтида Эрон ва Сурия учрашуви натижасини билиб бордингизми?

- Футболчилар билишмади, фақат мен ҳисоб 2:1 эканлигини ва Эрон ютаётганини эшитдим. Аммо кейинроқ баҳс 2:2 ҳисобида тугади дейишди.

- Сиз жамоага келгач икки марта 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ҳужумда муаммолар борми?

- Биринчи навбатда ҳимояни ўйлаш керак. Россиядаги мундиалда Корея ҳужумкор ўйнайди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика