Latest news

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Шевченко: “Испания футболи ҳар доим халқаро майдонда етакчи бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай” News

Шевченко: “Испания футболи ҳар доим халқаро майдонда етакчи бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай”

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Миллатлар лигаси мусобақасида Испанияга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Испания термасининг куч-қудрати – таркибдаги ижрочиларда. Бу дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Мен терма жамоа мураббийи Луис Энрикени жуда ҳам ҳурмат қиламан. У турнирга жамоасини жуда яхши тайёрлаганига ишончим комил.

Испания термаси мана бир неча йилдирки ажойиб таркибга эга, иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Улар доим ҳар бир баҳсга ўзига хос тизим асосида тайёргарлик кўришади. Испанлар доим халқаро майдонларда етакчилар сафида бўлишган ва ҳозир ҳам шундай. Бу ерда кўплаб тажрибали мураббийлар ва катта клублар бор.

Шу сабаб бизда ҳозир ушбу ажойиб жамоага қарши тўп тепиш имконияти туғилди. Миллатлар лигаси турнири мураббийларга жамоасини ўйиндан ўйинга, қисқа вақт ичида кучли рақибларга қарши тайёрлаш имкониятини тақдим этади”, дея Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

Испания-Украина беллашуви бугун, 6 сентбярь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика