Latest news

22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  15 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  31

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди News

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Турон» (3:1) учрашувидан сўнг «шерлар» жамоаси ҳужумчиси Шерзод Темиров фикрларини билдириб ўтди.

У дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун «Турон» жамоаси ҳам ўзининг яхши жамоа эканлигини кўрсата олди. Аутсайдер дегани бу рақиб жамоага бемалол очко беради, дегани эмас. Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. 1-бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда 2-3 та вазиятдан тўғри фойдаландик ва ғалаба қозондик.

— Нима деб ўйлайсиз, ушбу учрашувда «Пахтакор» ўзининг максимал кучини кўрсатдими?

— Андижондан қайтганимиздан сўнг тикланиш қийин бўлди. Энди яна мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишда давом этамиз.

— «Андижон» билан ўйиндаги мағлубиятни тасодиф дейиш мумкинми?

— Тасодиф? Ўша ўйинда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Шуни ҳисобига ютқаздик. Улар ўз вазиятидан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди.

— Ушбу ўйинда «Пахтакор» иккинчи бўлимни бироз кучсизроқ бошлади ва шунинг эвазига «Турон» гол уриб кетди...

— Бу чарчоқ билан боғлиқ.

— Чарчоқ биланми? Мураббийнинг танаффусдаги кўрсатмаси қандай эди? Яъни ҳимоявий ўйин кўрсатиш ҳақида...

— Йўқ, бизда ҳеч қачон ҳимоявий ўйин бўлмаган. Фақат ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Шерзод Темировнинг фикрларини хусусида «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрадан изоҳ сўрадик.

"«Турон»нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда", — деди Хюистра.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика