Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Шерзод Сатторов: "Суперлигада ўйнашни ким ҳам хоҳламайди дейсиз?" News

Шерзод Сатторов: "Суперлигада ўйнашни ким ҳам хоҳламайди дейсиз?"

ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Ғиждувон” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шерзод Сатторов ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Учрашув ҳақида нима дейиш мумкин, учрашув оғир кечишини билар эдик. Биринчидан узоқ йўл босиб келганлигимиз туфайли бугунги ўйинда футболчиларимизда ҳорғинлик кайфияти сезилди. Иккинчидан, ўйинни ёмон бошламадик, бизда голга тортадиган вазиятлар бор эди. Лекин бугун рақибларимизга омад кулиб боқди. Биз имкониятлардан фойдалана олмадик, улар эса фойдаланишди. Лекин бизда яхши имкониятлар бор эди. Хечқиси йўқ, биз кейинги учрашувларга янада жиддийроқ ҳаракат қиламиз.      

- Ғиждувон жамоаси олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Бизнинг жамоасни мақсади – туманимизда футболни янада ривожлантириш, клуб инфратузилмасини янада яхшилаш, ёшларни келажакда маҳоратли футболчи сифатида шаклланишларига кўмаклашиш, клубимиз базасини янада яхшилаш кабилардан иборат. Бизинг клуб базаси бу майдондан яхшироқ, майдон сифати яхши, умуман айтганда ҳамма шароит бор. Яратилиб берилган шароитлар учун туманимиз ҳамда клубимиз раҳбарларига миннатдорчилик билдираман.
Клубимиз ҳоҳлайди, барчамиз ҳоҳлаймиз Суперлигада ўйнашни. Ким ҳам ҳоҳламайди дейсиз? Биз ҳаракат қиламиз келажакда жамоамизни юксак даражага олиб чиқишни. Биз режа қиляпмиз, иккинчи даврада таркибимизга янада кучлироқ футболчиларни жалб этиб, жамоамизни янада кучайтирмоқчимиз.          

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика