Latest news

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди" News

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби техник директори Шерзод Райимжонов бугунги трансфер ва жамоадаги янгиликлар ҳақида интервью берди.

"Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби Мурод Бобожонов борасида расмий таклиф билан чиқди. Жамоа тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтиб кетгач, "темирйўлчилар" ўз сафига ўзбекистонлик ҳужумчини қўшиб олишга қарор қилишди. Шу боис "Нефтчи" клуби Бобожоновни 6 ой муддатга ижарага берди. Агар футболчи ўзини кўрсата олса келишув яна узайтирилиши мумкин.

Хабарингиз бор, "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Айнан шу сабабли биз ҳужумчимизни ижарага беришга рози бўлдик. Футболчи "Локомотив" сафида ўзини кўрсатса Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирув олиши мумкин.

Мурод Бобожонов ҳуқуқий жиҳатдан "Нефтчи" клубига тегишли ва 2 йиллик шартномаси мавжуд. Бу трансфер орқали "Нефтчи" сафидаги ёш футболчиларда ҳам қўшимча стимул пайдо бўлди. Яъни Бобожонов мисолида улар келажакда халқаро мусобақаларда иштирок этишга ишончлари ортди.

"Нефтчи" футбол клуб сиёсатига кўра таркибга бир қатор фарғоналик ёш футболчилар жалб қилинмоқда. 1998-2000 йилларда туғилган маҳоратли ва қобилиятли ўйинчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Бобожонов ижарага берилгач "Нефтчи" клуби тезкорлик билан янги ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборди. Бугун Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи" сафига қўшиб олинганини расман маълум қиламиз.

Бундан ташқари "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров айни пайтда Москвада бўлиб турибди. Мураббий у ерда легионерлар билан музокара ўтказади. Агар барчаси яхши ўтса яқин орада "Нефтчи" сафида маҳоратли легионерлар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд", - дейди Райимжонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика