Шерзод Раимжонов: - "CA"нинг болалар ўртасидаги навбатдаги мусобақасига "Нефтчи" мезбонлик қилади
07 jun 2016 11:26
News
Шерзод Раимжонов: - "CA"нинг болалар ўртасидаги навбатдаги мусобақасига "Нефтчи" мезбонлик қилади
Тадбирни ёпилиш маросимида иштирок этган "Нефтчи" раҳбарияти ва мураббийларидан чиққан таклиф бизни қувонтирди.
Ёпилиш маросимида сўзга чиққан клубнинг спорт ишлари директори Шерзод Раимжонов шундай дейди:
- Мусобақа ажойиб тарзда ўтди. Уч кун давомида болалар мазза қилишганини кўрдик, футболчиларимизга бундай сифатдаги турнирлар жуда ҳам керак. Бу анъанани давомий ушлаб туриш керак. Шу йилни куз ойида, ҳудди шу сифатдаги мусобақага "Нефтчи" ҳомийлик қилади.
Август ойида Самарқандда, октябрда Фарғонада ва декабрь ойида Тошкентда, "Келажак Юлдузлари" - 2 мусобақасини ўтказиш "CA"нинг бош режасига киритилган. Ундан ташқари, Тошкентда сентябрь - ноябрь ойларини ўз ичига олган, 3та ёш тоифасида (2003, 2004, 2005) "Super League" - 2016 кўп турлик мусобақаси старт олади.
Барчаси болалар учун!

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments