Latest news

00:45ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди  5 00:24Ўзбекистон терма жамоасининг 18 март кунги машғулотлари (Ҳусанов ва Машарипов билан интервью)  7 00:04Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:45Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  3 23:20Ламин Ямал: "Ливерпуль" мусобақани тарк этганидан сўнг "Барселона" ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитга айланди"  18 22:55Қирғизистонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термасида йўқотиш(лар)  10 22:31Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"  14 22:11Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоа машғулотларидан олдин интервью берди  15 21:15Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз хафа бўлдим"  6 20:50МЮ ёзда қайси ўйинчиларни сотиб юборишни белгилаб олди  2 20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  1 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  1 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  10 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  2

Шерзод Қосимов бу йил ҳам “Локомотив” – “Машъал” учрашувида ишлайди News

Шерзод Қосимов бу йил ҳам “Локомотив” – “Машъал” учрашувида ишлайди

Бугун олий лигада 5-тур ўйинлари старт олади.

Биз одатимизга кўра, 5-тур жуфтликларини бошқариб борадиган ҳакамларнинг ўтган мавсумдаги фаолиятига назар ташлаймиз.

5-тур. 15 апрель (жума)
"ЛОКОМОТИВ" – "МАШЪАЛ"
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Дониёр Сайлалов (Тошкент), Игорь Худойдатов (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Валерий Леткин.

Турнинг илк учрашуви 16:30да Тошкентдаги "Локомотив" стадионида старт олади. "Локомотив" ўз уйида "Машъал"ни қабул қилади. Бу беллашув пойтахтлик ҳакам Шерзод Қосимов ишониб топширилган. Аҳамиятлиси, Қосимов ўтган йили ҳам бу жамоаларнинг айнан Тошкентдаги ўйинини бошқарган ва ўшанда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба нашидасини сурган - 1:0. Умуман айтганда, Қосимов 2015 йил "Локомотив" иштирокидаги иккита ўйинда бош ҳакамлик қилган. Ҳар иккала беллашув ҳам пойтахтда бўлиб ўтиб, унда мезбонлар ғалаба қозонишган.

2015 йил олий лигада 14та учрашувни бошқарган Шерзод Қосимовнинг 4та ўйини "Машъал" иштирокидаги баҳсларга тўғри келади. Тўртта баҳснинг фақат биттасигина "газчилар" учун сафарда бўлиб ўтган. Қолган уч ўйинда "Машъал" мезбон бўлган, бироқ ғалаба нелигини билмаган.

2015 йил. "Локомотив" иштирокидаги учрашувлар
ЛОКОМОТИВ - ДИНАМО - 2:1
ЛОКОМОТИВ - МАШЪАЛ - 1:0

"Машъал" иштирокидаги учрашувлар
МАШЪАЛ - БУХОРО - 2:2
МАШЪАЛ - ШЎРТАН - 1:2
МАШЪАЛ - МЕТАЛЛУРГ - 1:1
ЛОКОМОТИВ - МАШЪАЛ - 1:0
 
"ҚИЗИЛҚУМ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Бахтиёр Намозов (Тошкент), Темур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Р.Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: А.Фролов.

Тажрибали ҳакамлардан бирига айланиб улгурган Бахтиёр Намозовнинг ўтган мавсум "Қизилқум" иштирокидаги беллашувларни бошқарганида "олтин изловчилар"га умуман омад кулиб боқмаган. Сабаби, "Қизилқум" Намозов ҳакамлик қилган учта ўйининг барчасида мағлубиятга учраган. 2015 йил олий лигада 17та ўйинни бошқарган Намозовга "Пахтакор" иштирокидаги баҳсда ҳакамлик қилиш насиб қилмаган.

2015 йил. "Қизилқум" иштирокидаги беллашувлар
ОЛМАЛИҚ - ҚИЗИЛҚУМ - 2:0
СЎҒДИЁНА - ҚИЗИЛҚУМ - 4:1
ҚИЗИЛҚУМ - ЛОКОМОТИВ - 0:2

"Пахтакор" иштирокидаги беллашувлар
Йўқ
 
 
"НАСАФ" – "ҚЎҚОН-1912"
Ҳакамлар:
Азиз Асимов (Тошкент), Д.Сарсенов (Нукус), Бектурсин Канназаров (Нукус), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Бугун Қаршида "Насаф" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарадиган Азиз Асимовга 2015 йил "аждарлар" иштирокидаги баҳсларни бошқариш чеки тушмаган. "Қўқон-1912" эса, ўтган мавсум айнан Асимов ҳакамлигидаги ўйинда "Локомотив" билан дуранг ўйнаган - 2:2.

2015 йил. "Насаф" иштирокидаги учрашувлар
Йўқ

"Қўқон-1912" иштирокидаги учрашув
ҚЎҚОН-1912 - ЛОКОМОТИВ - 2:2
 


Фурқатбек Нишонов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика