Latest news

22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  0 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  1 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  1 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  28 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ" News

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал Таиландга қарши учрашувга тайёргарлик кўришди давом этмоқда. Терма жамоамизнинг бугунги машғулотида "Насаф" клуби футболчиси Шерзод Насруллаев сайтимизга интервью берди

- Шерзод яқиндагина жароҳатдан қайтдингиз ва машғулотларга қўшилдингиз. Ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?

- Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ. Машғулотларга киришдим, аммо майдонга тўша олишим аниқ эмас. Ҳали юз фоиз тайёр эмасман.

- Таиландга қарши тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Рақибни ўрганяпмиз. Кайфиятимиз яхши. Ҳаммаси яхши режамиз бўйича кетмоқда.

- Қанот ҳимоячилари чизиғида катта йўқотишлар бўлди ва танқидлар бўлди. Жароҳат сабабли майдонга туша олмаган учрашувларда сизнинг ўрнингизни ёш футболчи Зафармурод Абдираҳматов эгаллади. Қанот ҳимоячилари, яъни сизнинг позициянгиздаги футболчиларнинг Осиё кубогида намойиш этаётган ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Қанот ҳимоячилари яхши ўйнашмоқда. Зафармурод яхши ўйин намойиш этди. Фарруҳ ака Сайфиев ҳам анча тажрибали футболчи. Қанот ҳимоячилари стабил ва яхши ўйнашмоқда дея оламан.

- Таиланд терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг даражасига қандай баҳо берасиз?

- Аввалари Таиланд футболини кучсиз деб ўйлардим. Бироқ ҳозир улар катта ўсишга эришибди. Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувни томоша қилдим ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди.

- "Насаф"нинг Чемпионлар лигасидаги сўнги учрашувини Доҳада ўтказган эди ва сиз учрашувдан кейин Доҳада қолгандингиз. Ўша вақти сиз "Ал-Садд" ва Қатар жамоалари билан музокара олиб боряпсиз деган хабарлар тарқалган эди. Шу гаплар қанчалик рост?

- Ҳа, мен Доҳада қолгандим, лекин Қатар клублари билан музокара олиб бориш учун эмас. Мен Доҳада оилам билан таътилда эдим. "Ал-Садд"нинг қизиқиши бўлгани рост, аммо музокара олиб борилмади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика