Latest news

08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  0 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17

Шерзод Жалилов: "Олий лигада қолиш учун курашамиз" News

Шерзод Жалилов: "Олий лигада қолиш учун курашамиз"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби айни дамда турнир жадвалида 13-поғонада бормоқда.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳсларида ғалвир сувдан кўтарилмоқда. "Сўғдиёна" клуби футболчиси Шерзод Жалилов "Пахтакор"га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор"га қарши ҳар доим қийин ўйин бўлиб келган. Навбатдаги турдаги учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади. Биз фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Куни кеча ЎФФ томонидан қабул қилинган қарор мени ўйлантириб қўйди. Кейинги йили 12та жамоа иштирок этар экан. Айни дамда турнир жадвалида биз 13-поғонадамиз. Бизни ишимиз футбол ўйнаш, қолган нарсаларни раҳбарлар хал қилишади. Бу борада бирор нарса дейишим қийин. 

Ҳозирча бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламаяпман. Қандай жамоа бўлишидан қатъий назар олий лигада тўп тепмоқчиман. Тўғриси, "Сўғдиёна"дан кетиш ҳақида ўйлаб кўрмадим. Жамоадошларим билан йиғилиб қолган 4та турда ғалаба қозониш кераклиги тўғрисида гаплашиб олдик. Агарда яхши натижа билан чемпионатни якунласак, олий лигада қолишга имкониятимиз бўлади. Олий лигада қолиш учун курашамиз", - дейди "Сўғдиёна" футболчиси Шерзод Жалилов 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика