Latest news

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  11 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  50 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  63 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Шерзод Жалилов: “Фарғонага ғалаба учун келдик” News

Шерзод Жалилов: “Фарғонага ғалаба учун келдик”

Олий лиганинг 22-турида “Сўғдиёна” “Нефтчи” га қарши майдонга чиқади.

Ушбу баҳс олдидан жамоамиз ҳимоячиси,кўплаб жиззахлик мухлисларнинг олқишларга сазовор бўлган Шерзод Жалилов билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

Шерзод,авваламбор футболга қандай кириб келгансиз ва мураббийларингиз ким бўлган?

—  Футболга 10 ёшимда кириб келдим. Биринчи мураббийим Аҳмаджон Сагдиев бўлганлар ва уларни меҳнатлари туфайли кўп зафарларга эришдим. 2008 йилда “Бунёдкор” ўринбосарлари таркибига чақирилдим. Ҳикмат Эргашев қўл остида футболнинг кўпгина  сир асрорларини ўргандим. Уларга катта раҳмат айтаман.

“Обод” таркибида кўп йиллар давомида тўп тепдингиз. Шунча йил ўтиб, бу клубдан кетиш қийин бўлмадими?


-“Обод”дан кетиш жуда қийин бўлди. Чунки,бу клубни иккинчи лигадан олий лигага олиб чиқдик. Бунинг ўзи бўлмади. Молиявий шароитлар туфайли жамоа сўнгги поғоналарда бормоқда. Андрей Демченко қисқа вақт ичида жамоада ўзгаришлар қилди. Жамоа анча шакилланди. Ўйлайманки,жамоанинг ғалабалари ҳали олдинда. “Обод” олий лигада қолишини жуда хохлайман ва жамоа буни уддалайди деган умиддаман. “Обод” нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.


“Сўғдиёна”га келишингиз қандай бўлган ва жамоага келиб, ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

-Жамоага биринчи давра тугамасидан олдин Даврон Файзиев чақирган эди. Бу таклифни хеч иккиланмасдан қабул қилдим. Жамоадошларим мени яхши кутиб олди. Бошида кўникиш қийин бўлди. Ҳозирда жамоа билан бир оиладекмиз. “Сўғдиёна”га келиб,жамоа билан биргаликда ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ютуқларга эришиб,энг аввало янада ўсмоқчиман.

Олий лиганинг 22-турида “Сўғдиёна” сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлади. Ўйин борасида қандай фикрдасиз?

-“Қизилқум” билан дурангдан сўнг ғалаба биз учун зарур. Бу онсон бўлмайди албатта. Фарғонага ғалаба учун келдик. Худо хохласа,3 очкони қўлга киритиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз. Бизни фақат ғалаба қониқтиради.

Жиззахлик мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

-Бизни ғалабали ва мағлубиятли ўйинлардан сўнг бирдек қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Шу муҳлислар бор экан биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Худо хохласа уларни  ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз.


«Сўғдиёна» матбуот  котиби Дилдора Холбоева

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика