Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  2 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  48 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  14 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Шерзод Ҳакимов: “Сальтони Жепаровга ўхшаш учун қилмайман” News

Шерзод Ҳакимов: “Сальтони Жепаровга ўхшаш учун қилмайман”

“Нефтчи”да салмоқли фаолият юритган Юрий Саркисян, жамоа бошқарувидаги сўнги йилларида бир қатор футболчиларнинг иқтидорини юзага

чиқарганди. Отабек Зокиров, Шукурали Пўлатов ва ҳоказо. Шерзод Ҳакимов ҳам ўз вақтида фарғоналикларнинг келажаги сифатида эътироф этилганди. Бироқ, ҳар бир футболчининг тақдирида бўлгани каби бир неча бор жамоасини алмаштиришга мажбур бўлди. Жорий мавсумни икки клубда ўтказган футболчи, муҳлислар кутган ўйинни намойиш эта олмади. Яқинда ушбу ҳужумчи билан суҳбатлашиб, қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- “Сурхон”дан кетишингизни сабаби нима билан боғлиқ?
- Жамоани такр этиб, Наманганга келишимни сабаби бу ер уйимга ва оиламга яқинроқ ҳисобланади. Ягона омил шу бўлди деб ўйлайман.

- “Навбаҳор”сафида деярли майдонда кўринмадингиз? Сермаҳсуллик бобида ҳам анча паст кўрсаткич қайд этдингиз...
- Тўғрироғи ўйнамадим десам ҳам бўлади. Ўзимни кўрсатишим учун имконият берилмади. Фаолиятимни катта қисми водийда ўтганлиги боис, кўникиб қолганман бу ерга. Ўзимни яхши ҳис қиламан.

- Одатда, урган голларингизни сальто билан нишонлайсиз. Бундай услуб саноқли футболчиларда кузатилади...
- Тўғри, ҳар бир футболчи голни турлича нишонлайди. Сальто мен учун одатга айланган, буни Жепаровга ўхшаш учун қилмайман. Ушбу футболчини ҳурмат қиламан, терма жамоамиз тарихидаги энг кучли ижрочилардан бири сифатида тан оламан. Сервер ярим ҳимояда ўйнайди, мен эса ҳужумчиман. Шунингдек, истеъдодли ёш футболчи Азиз Ғаниевда ҳам шундай қобилият бор.

- Энди собиқ клубингиз «Нефтчи» хусусида суҳбатлашсак. Жамоанинг ички чемпионатда бор йўқлиги ҳатто билинмаяпти...
- 2004 йилдан “Нефтчи” жамоасига қабул қилингандим. Юрий Саркисян бошчилигидаги жамоада тўп тепганимдан хурсандман. Ҳозирги кунда молиявий томонлама муаммолар борлиги боис шундай аҳволга келиб қолди. Мен ишонаманки, собиқ жамоам яна аввалги мавқеига қайтади ва тикланади.

- Кейинги йилги режаларингиздан кучли клубга ўтиш ва фаолиятингизни янги даражага олиб чиқиш ўрин олганми?
- Мен учун ҳаммаси олдинда. Буни вақт кўрсатади. Албатта, аниқ мақсадларни олдига қўйган клубларда тўп тепишни истайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика