Latest news

16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  2 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  1 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  8 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  16 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  19

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди” News

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, рамзий терма жамоа тузиб чиққандик. Ундан “Нефтчи” ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов ҳам ўрин олди.
“Локомотив”га қарши бахсда фарғоналик ҳужумчи узоқ масофадан зарба йўллаган холда, рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Аммо "Нефтчи" якунда мағлубиятга учради.

- “СА” талқинига кўра 25-тур рамзий терма жамоасидан ўрин эгалладингиз. Бундан хабарингиз борми?
 - Йўқ энди сиздан эшитиб турибман. Агарда шундай бўлса, бундан хурсандман.

- Аслида ҳар бир турдан сўнг бериб бориладиган рамзий терма жамоани кузатиб борасизми?
- Ҳа, албатта. Бу ҳар бир футболчи учун қизиқарли бўлса керак. Лекин “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин эгаллашимни кутмагандим.

- Тошкентдаги ўйинда узоқ масофадан зарба бериб гол урдингиз. Шунда таваккал қилганмидингиз ёки ишонч бормиди?
- Албатта гол уришга ҳаракат қилганман. Ишонч ҳам бўлган.

- “Локомотив”га қарши учрашувда гол уришдан ташқари битта голга ассисентлик ҳам қилдингиз. Умуман олганда шу куни кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ўйинимга муносиб баҳони мураббийлар ва мухлислар беради. Лекин шахсан ўзим қониқдим дея оламан.

- Гарчи жамоангиз икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда мағлубиятга учради. Ғалабани сақлаб қолиш учун нима етишмади деб ҳисоблайсиз?
- Тўғри, учрашув биз учун аввалига ёмон бошланмади ва биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришдик. Биласизми бу ўйинда асосий таркибнинг уч нафар аъзоси Сардор Раҳмонов, Акмал Холматов ва Сардор Мирзаев жамоага ёрдам бера олмади. Чунки улар давралар оралиғида айнан “Локомотив”дан ўтишганди. Шунинг учун ўзаро келишувга биноан уларнинг ўйнашига руҳсат йўқ эди. 


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика