Latest news

23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  2 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  21 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0

Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шайманов ва Жасур Ҳасанов “Металлург” билан шартнома тузишди News

Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шайманов ва Жасур Ҳасанов “Металлург” билан шартнома тузишди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси иккинчи ўқув-машғулот йиғинини Тошкент шаҳрида – “Бунёдкор” футбол академияси ҳамда “Пахтакор” футбол клубига қарашли БЎСМ майдонида ўтказаяпти.

Бугун пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида яхшигина қор ёғиб турган бўлса-да, металлургчилар машғулотларини канда қилишмади. Одатдагидек, куннинг биринчи ярмидаги машғулотлар “Бунёдкор” академияси сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Даставвал футболчилар чигилёзди ҳамда жисмоний тикланиш машқларига эътибор қаратишган бўлишса, машғулотларнинг иккинчи қисми тўп билан ишлаш бўлди. Йиғинда қатнашаётган футболчилар иккига бўлиниб, назорат учрашувида куч синашишди.

Шу нарсани қайд этиш жоизки, иккинчи йиғин давомида клуб раҳбарияти жамоанинг аксарият ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтиришга муваффақ бўлишди. Ўз навбатида клубга янги келган ўйинчилар билан ҳам келишувга эришилмоқда.  Жумладан, Муборакнинг “Машъал” жамоасидаги қатнашуви орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Шаҳзод Шайманов, “Локомотив”ни эркин агент сифатида тарк этган Шерзод Файзиев, Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган бухоролик Жасур Ҳасанов “Металлург” ўйинчиларига айланишди. Улардан ташқари йиғинда яна бир қатор ёш, иқтидорли футболчилар қатнашишаяпти.  


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика