Latest news

15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекордв  0 14:57"Пахтакор" академияси жаҳоннинг энг яхши юзталигидан жой олди  0 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Шерзод Аъзамов: "Насаф"да яхши номлар борлиги ғалаба дегани эмас. Бугунги ўйинда фаворит йўқ" News

Шерзод Аъзамов: "Насаф"да яхши номлар борлиги ғалаба дегани эмас. Бугунги ўйинда фаворит йўқ"

Бугун нафақат турнинг балки йилнинг энг муҳим учрашувларидан бири.

Айнан бугун қўлга киритилган очко чемпионлик пойгасига таъсирини ўтказади. "Пахтакор" - "Насаф" қарама-қаршилиги сўнгги 3 мавсумдан бери чемпионат безагига айланиб бормоқда. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйин олдидан барчада турли фикрлар, тахминлар борлиги аниқ. Шу паллада биз икки жамоа таркибида энг яхши ўйинларини ўтказган Шерзод Аъзамовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Pakhtakor

Superliga. Round 2

08/03/2024, 17:15

0
:
0
Finished

Nasaf

45'
90'
38'  Behruz Asqarov
75'  Pulatxodja Xoldorxonov ()
90'  Diyorbek Ortikboev
53'  Shukhrat Mukhamadiev (Alibek Davronov)
53'  Zafarmurod Abdurakhmatov (Marko Stanojevic)
53'  Victor Da Silva (Bobir Abdikholikov)
68'  Bobir Abdikholikov
74'  Jambuli Jigauri (Ойбек Бозоров)
74'  Zoran Marusic (Temur Chogadze)
89'  Igor Golban

"2-турлигини ҳисобга олганда жисмоний тарафдан "Насаф" яхшироқ ҳолатда бўлиши мумкин, чунки улар рақибига нисбатан кўпроқ расмий ўйинда майдонга тушишди. Лекин унутмаслик керакки, "Пахтакор" ҳозирги мураббий қўл остида ҳар доим жисмоний тайёргарликка урғу беради. 

Таркибларга келсак, "Пахтакор" деярли ҳеч кимни таклиф қилмади. "Насаф"да кўп футболчилар келиб қўшилди. Асосий футболчилар жароҳат олган. Шунинг учун янги футболчилар балки катта роль ўйнаши мумкин. "Пахтакор" ўз уйида ўйнаши асосий устунлиги ҳисобланса, "Насаф"нинг кучли тарафи қарши ҳужумга тез ўтишида. 

Яна бир жиҳатга тўхталишим керакки, биринчи турдаги ўйинлар ҳеч нарсани англатмайди. Жамоа ютқазган тақдирда ҳам ҳеч нарса йўқотмайди. Ўйинда фаворит йўқ. Ном жиҳатдан "Насаф"да яхши ижрочилар бор. Бу ғалаба дегани эмас. "Пахтакор" ўз уйида тўп тепади",- дейди Шерзод Аъзамов. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика