Latest news

08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  1 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1

Шерзод Аъзамов: "Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ" News

Шерзод Аъзамов: "Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ"

"Насаф"га "Қўқон-1912" жамоаси устидан ғалаба келтирган гол муаллифига айланган Шерзод Аъзамов ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Қўқон-1912" яхши, шаклланиб бораётган жамоа. Бу рақибга қарши учрашув осон бўлмаслигини билардик. Артур Геворкян майдондан четлатилганидан сўнг ўйин биз учун янада оғирроқ тус олди. "Қўқон-1912" жамоаси Қаршида ортиқча босимсиз ўйнади ва яхши ҳимояланди. Шунга қарамай муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Гол урганим албатта қувонарли ҳол. Ҳар бир футболчининг иши имкон қадар жамоасига ёрдам бериш. Киритган голим нафақат мени, балки бутун жамоамизнинг меҳнати саналади. Умуман беллашувда гол уриш учун янада имкониятлар юзага келганди. Аммо бошқа гол уриш насиб этмади.

Бизни олдинда "Ал Айн"га қарши кечадиган жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Ўйлайманки, бу учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимиз ишончини оқлаймиз. Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан, бўлажак баҳсда бор куч-ғайратимизни сарф этамиз. Бу ўйинда мен иштирок этолмаслигим табиийки ёқимсиз ҳолат мен учун. Аммо Илдарь Маматказин ва Мақсуд Каримов жамоамиз ҳимоя қўрғонида ишончли ўйнашади. Бундан кўнглим тўқ.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика