Latest news

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  93 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  3 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Шерзод Андаев: "Машъал" иқтидорли футболчиларни етиштиришда давом этади" News

Шерзод Андаев: "Машъал" иқтидорли футболчиларни етиштиришда давом этади"

Кеча Бухорода ўсмирлар ўртасида "Пахтакор-79"нинг марҳум футболчилари Равил Агишев ва Владимир Собиров хотираси учун турнир якунланди.

Ушбу мусобақада иштирок этган "Машъал"нинг Шерзод Андаев бошчилигидаги 1999-2000 йилда туғилган ўсмирлари ғолибликни қўлга киритди. Андаев билан ушбу турнир борасида академиямизнинг конференция залида кичик матбуот анжумани ташкил этилди ва фикрларини билан қизиқдик.

"Бухорода ўсмирларимиз жуда ҳам ажойиб турнирда иштирок этди. Ташкилий жиҳатлар борасида эса ҳеч қандай камчиликни кўрмадик. Меҳмонларни кутиб олиш, майдонлар, учрашувларни ташкил этиш ва барча-барчасидан мамнун бўлдик. Бундай турнирлар фақатгина ёшларимизни етук футболчи бўлиб етишиши учун хизмат қилади", - дейди Шерзод Андаев.

Мураббий билан бирга матбуот ажуманига ўсмирларимиз жамоаси аъзоси Сиявуш Якубов ҳам таклиф этилди. Ёш футболчимиз турнир борасида ҳам фикрларини билдириб ўтди.  

"Хатоларга қарамасдан чемпионликни қўлга киритдик.  Ўйлайманки бу хатолар тузатамиз ва кейинги учрашувларда майдонга чиққанда бундай камчиликларга йўл қўймаймиз. Бу турнир ҳаммамизни хотирамизда қолади. Ажойиб ташкиллаштирилган мусобақадан хурсанд бўлдик. Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдик ва якунда чемпионга айландик.  Мана шундай турнирларда кўпроқ майдонга тушишни истаймиз", - дейди футболчимиз Сиявуш Якубов.

- Мусобақа ғолиблигини қўлга киритдиларингиз. Рақиблар борасида фикрларингиз қандай бўлди ?

Ҳар икки гуруҳда Олий лиганинг энг кучли клублари академияси ёки тарбияланувчилари ташриф буюрди. "Пахтакор", "Локомотив",  "Қизилқум" каби жамоалар кучли ўйин кўрсатди.  Гуруҳимизда биринчи учрашувда "Локомотив" устидан қозонилган ғалаба ёшларимизга ишонч бағишлади. Шундан сўнг майдон эгаларининг икки жамоаси билан ҳам дуранг ўйнадик. 5 очко билан ярим финалга чиқиш бу жамоаларнинг имкониятлари деярли бир хил эканлигини англатади. Ҳар бир жамоа кейинги босқич учун охиригача курашди. Ярим финалда "Қизилқум" устидан ишончли ғалабани қўлга киритдик. Финалда эса жуда ҳам қийин ўйинни ўтказдик. Пойтахтлик ўсмирлар билан бўлган ўйин турнирнинг энг ажойиб баҳси бўлди. Очиқ ва чиройли ўйин стадионга келган мухлислар ва ўсмирларнинг ота-оналари учун ҳам ёқди деб ўйлайман.  

- Финал таассуротлари барибир бошқа ўйинларга қарагандан кучлироқ бўлади. Бу борада қандай фикрдасиз?

Албатта, футболчиларимиз ўзини характерини кўрсатди. Футбол бу. Майдонга чиқдик, финал маъсулиятини сездик ва чиройли ўйин билан ғалаба қозондик. Умуман олганда турнирдаги барча ўйин савияли ўтди. Бундай ғалабалар ёшларни ўзига бўлган ишончини орттириб, келажакда ғолиблик руҳияти билан катта бўлишига ҳисса қўшади. Ўйлайманки бу турнир кўплаб ёшларни хотирасида қолади. Мана шундай турнирларда иштирок этиб, финалда ўйнаш фахрдир.

- Шерзод ака, мана шундай турнирлар академиянинг битирувчи гуруҳлари учун қанчалик самара берди деб ўйлайсиз?


Энг асосийси мана шунда. 1999 йил гуруҳлари бу йилда футбол академияларини тамомлайди. Уларга ҳар тарафлама ёрдам беради ва катта тажрибага эга бўлади. Ғолиблик туйғулари уларга келажакда ғалаба қанчалик ширин бўлишини кўрсатган ҳолда ўстиради. Кучли рақибларга қарши майдонга тушди ва амалиёт тўплади. Мана шундай турнирлар қанчалик кўп бўлса, ёшларнинг ўсиши ҳам шунча яхши бўлади.  

- Турнирда қайси футболчилар ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатди?

Биз ғалаба қозондик. Ғолибларни ҳозир муҳокама қилиш керак эмас. Ўсмирларни номини санаб ўца жуда катта хатолик бўлади деб ўйлайман. Айнан бир футболчини кўрсата олмайман. Ўйинлардан ва футболчилар кўрсатган натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим.  Футбол жамоавий ўйин. Асосий таркиб футболчиси деб бировни айта олмайман. Жамоамиз ўйин эвазига ғалаба қозондик.  Келажакда бу ёшлар Ўзбекистон терма жамоасида, Олимпия терма жамоасида, ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида асосий футболчилар бўлишига ишонаман.  "Машъал" иқтидорли ёшларни етиштиришда давом этади. Бизда бундай ёшларни кўплаб топиш мумкин. Биз шу йўлда барчамиз бирга ишлаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика