Latest news

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  6 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  3 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  814 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

"Шерлар"ни ким яралади? News

"Шерлар"ни ким яралади?

Ўтган йили чемпионликни нишонлаган "Пахтакор" учун бу йилги мавсум кўнгилдагидек кечмади.

"Пахтакор" чемпионликдан тезда бешинчи поғонага тушиб кетди.

Нўъмон Ҳасанов бошчилигида чемпионатни бошлаган "шерлар" учун мавсум старти жуда хунук бошланди.

Йил бошида аввалига Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда "Насаф"га ютқазган "шерлар", кейинчалик ОЧЛ доирасидаги "Ал Ҳилол"га қарши баҳсларда ҳам ғалаба нималигини билмади. Мавсумнинг тўртинчи ўйинига келибгина "Пахтакор" янги мавсумдаги ўзининг дастлабки ғалабасини, якунда Олий лигадан қуйи лигага тушиб кетган "Андижон" устидан қўлга киритди.

Қизиғи, ундан олдинги охирги ғалабага ҳам айнан "Андижон"га қарши баҳсда эришилганди. Яъни, 2015 йилги чемпионатнинг сўнгги турида "Андижон" жамоаси йирик ҳисобда тор-мор этилганди.

Кейинчалик жамоа ОЧЛда нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатиб, олий лигада кутилган натижаларни қайд эта олмади. Хусусан "Бухоро", "Насаф" ва "Қизилқум" билан бўлган кетма-кет уч беллашувда "шерлар" фақат дуранг қайд этишни уддасидан чиқа олишди холос. Айнан шу ўйинларда йўқотилган очколар "Пахтакор"ни чемпионлик пойгасида иштирок этолмаслигига чалинган қўнғироқ бўлди.


Нўъмон Ҳасанов қўл остида "Пахтакор" ОЧЛда фақатгина сафарда "Тракторсози" ҳамда "Ал Ҳилол"га имкониятни бой берди. Қолган ўйинларда очколарни қўлга киритган "шерлар" гуруҳда 10 очко билан 3-поғонада қолиб кетишди.

Чемпионатда эса "Пахтакор"нинг ишлари янада чигаллашди. Ўтган мавсумда Ҳасанов бошчилигида "Пахтакор" олий лигада фақатгина "Андижон", "Қўқон-1912", "Металлург", "Навбаҳор" жамоаларини мағлуб этди. "Насаф", "Бухоро", "Қизилқум" билан бўлган баҳсларда муроса кўчаси танланганди. "Пахтакор" чемпионлик йўлидаги ўзининг энг ашаддий ва принципиаль рақиблари ҳисобланган "Локомотив", "Бунёдкор"га имкониятни бой беришга мажбур бўлишди.


Жамоа сўнгра Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалида "Бухоро"га ҳар иккала беллашувда ҳам ютқазди ва мамлакат кубогидан чиқиб кетди. Нўъмон Ҳасановга чиқиш эшикларини кўрсатган учрашув эса Тошкентда, "Нефтчи" билан бўлган беллашувда содир бўлди. Ўша ўйинда "Нефтчи" жамоаси гарчи деярли бутун ўйинни бир киши кам бўлиб ўтказганига қарамасдан "Пахтакор"ни сафарда енгишни уддасидан чиққанди. Шундан сўнг "Пахтакор" раҳбарияти Нўъмон Ҳасановни кетма-кет учала учрашувда ҳам ютқазгани туфайли истеъфога чиқарди.

"Пахтакор"нинг муваффақиятсиз мавсумига бир қатор омиллар сабабчи бўлди. "Пахтакор"ни мавсум аввалида бир қатор етакчи футболчилари тарк этишди. Жамоа сардори Кахи Махарадзе чемпионлик пойгасидаги энг ашаддий рақиби "Локо"га ўтган бўлса, Александр Мерзляков "Бухоро"ни танлади. Егор Кримец Хитойга, Александр Лобанов эса Эронга кетди. Игорь Сергеевга муносиб захира бўлиб турган Баҳодир Пардаев ҳам "Бухоро" вариантини маъқул кўрганди. Буларнинг ўрни муносиб футболчилар билан тўлдира олинмади. "Пахтакор" кўпроқ яна ўз академиясидан чиқиб келаётган ёшларга ишонч билан қаради. Таркибга жалб этилган Суҳроб Бердиев, Азим Аҳмедов сингари футболчилар эса жамоага тезда киришиб кета олишмади.

Иккинчи даврада Суҳроб Бердиев жамоадан кетган бўлса, Азим Аҳмедов жамоадаги ўрнини аста-секин топа олди.

Нўъмон Ҳасановнинг истеъфосидан сўнг жамоа рулига Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ишловчи ва "Пахтакор"да Ҳасановга ёрдамчи бўлиб келган Григорий Колосовский ўтирди.

Григорий Колосовскийнинг олдига жамоани имкон қадар юқори ўринлардан жой олиш вазифаси қўйилди.

Колосовский бошқарувида "Пахтакор" якунда чемпионатни кучли-бешликда якунлади. "Пахтакор" бронза медаллари учун бўлган курашга қўшила олмаган бўлсада, Колосовский жамоанинг ўйин сифатини оширишга муваффақ бўлди. Шунингдек, "Пахтакор" принципиаль рақиблари саналган "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив"ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Бу тўқнашувлардаги ғалаба эса Колосовскийнинг ўрнини янада мустаҳкамлади, десак муболаға бўлмайди.

Григорий Колосовский "Пахтакор" бош мураббийи сифатида жамоани 20та ўйинда бошқарди ва шуларнинг 11тасида "шерлар" ғалаба нашидасини суришди. Яна тўртта баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган бўлса, қолган бешта учрашувда "Пахтакор" ютқазди.

Колосовский бошқарувида "Пахтакор" ўтказилган ўйинларнинг ярмидан сал кўпроғини, яъни 51% ғалаба билан якунлади.

Колосовскийнинг мураббийлик ишига ҳали якуний баҳони бериш бироз мушкул. Жамоа ўйинида ўсиш кузатилгани бор гап. Ушбу мутахассис "Пахтакор"га яна ғолиблик руҳини қайтаргандек бўлди. Айнан шу жиҳатлар эвазига "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" жамоалари иккинчи даврада мағлуб этилгани бор гап.


Лекин Колосовский етишмаган ва эриша олмаган яна бир жиҳат - бу жамоа ўйинида барқарорлик кузатилмади. Яъни жамоа натижалари бир текисда яхшиланмади. Баъзан керакли натижалар қўлга киритилган бўлса, баъзида жамоа кутилган беллашувларни ўз фойдасига ҳал эта олмади.

Шундоқ ҳам етакчиларидан айрилган "Пахтакор"ни иккинчи даврада Игорь Сергеев ҳам тарк этди. Унга қадар "Пахтакор"нинг аксарият голларини урган жамоанинг асосий "снайпери"ни ўрнини тўлдириш Колосовскийга қўшимча бош оғриқларини келтириб чиқарди. "Пахтакор" деярли барча учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун минимум учга яқин вазиятлар содир этмоқда. Аммо улардан фойдаланиш коэффиценти жуда паст даражада. Бунга жамоада тўпурар футболчининг йўқлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Мавсум якунларига кўра, "Пахтакор"нинг энг яхши тўпурари Игорь Сергеев бўлди ва унинг ҳисобида 11та гол мавжуд. Игорь Сергеев эса "Пахтакор"да атига ярим мавсум ўйнади ва шунга қарамай жамоа тўпурари бўлиб қолди. Агарда ОЧЛни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, Сергеев ҳисобидаги голлар 16тага етади. "Пахтакор"нинг иккинчи тўпурари эса Жалолиддин Машарипов бўлди. "Пахтакор" сафида ушбу мавсумда чинакамига порлаган футболчи барча мусобақаларда жами 8та гол киритди.

Григорий Колосовский айтиб ўтганидек, "Пахтакор"га иккинчи даврада маҳоратли ҳужумчи етишмагани ҳам панд берди.

Чемпион жамоанинг кейинги йили 5-ўринга тушиб кетиши бу чинакамига инқироз. Лекин бунинг ўзига яраша сабаблари мавжудлиги ҳақида айтиб ўтдик. Клубдаги молиявий қийинчиликлар туфайли йил бошида бир қатор етакчи футболчилар жамоани тарк этишди. Егор Кримецнинг Хитойга трансферидан тушган пуллари эса жамоага ас қотганини Колосовский ҳам таъкидлаб ўтганди. Иккинчи даврада эса Игорь Сергеевнинг трансферидан тушган маблағ "Пахтакор" жонига оро кирди. Молиявий қийинчиликлар туфайли жамоа ўтган мавсумда кутилганидек иштирок этолмади. Лекин шунга қарамай, жамоанинг ўйинидаги пасайишлар ва муваффақиятсизликдан сўнг клуб раҳбариятини бош мураббийни истеъфога чиқарди ва жамоадаги об-ҳавони ўзгартирди.

Лекин ушбу мавсумни "Пахтакор" тўлиқлигича бой бергани йўқ. натижа тарафлама ҳа, мавсум ўта муваффақиятсиз ўтди дейишга асослар етарли. Аммо жамоанинг яқин келажакдаги пойдевори янада мустаҳкамланди. Академиядан порлаб чиқаётган бир қатор ёшлар чархланди. Аббос Отахонов, Георгий Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Болтабоев, Суҳроб Нуруллоев, Жасур Яхшибоев, Жавоҳир Сиддиқов, Андрей Сидоров каби истеъдодли ёшлар кейинги мавсумда жамоанинг асосий футболчиларига айланишса ажаб эмас. Жалолиддин Машарипов ва Жавоҳир Соҳибов сингари футболчилар эса аллақачон жамоа етакчилари қаторига қўшилишди.

"Пахтакор" гарчи молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказган бўлсада, бир қатор молиявий жиҳатдан устунроқ бўлган жамоалардан турнир жадвалида тепада бўлди. Бунга эса айнан академиядаги мевалари туфайли эришди. "Пахтакор"да мунтазам ишлаб турадиган тизим мавжудлиги ва бу уларга ҳар қандай ҳолатда ас қотишига яна бир бор амин бўлдик. Яъни, "Пахтакор" ўз тарбияланувчиларини сотиб бундан пул ишлаб топаётган саноқли клубларимиздан биттаси. Булар сафига ҳозирда  фақатгина "Машъал" ва "Бунёдкор"ни қўшишимиз мумкин.

Бу каби ҳолат "Пахтакор"да 2013 йили ҳам кузатилганди. Ўшанда жамоа мавсумни тўртинчи поғонада якунлаб, кейинги икки йилни чемпионлик билан тугатганди. Бу йили жамоа таркибини бироз янгилаб олиш натижасида кейинги мавсумда яна ҳақиқий "шер"га айланиш эҳтимоли катта. Бу ҳам жамоанинг барқарорлигидан далолат беради. 5 йил кетма-кет учинчи ёки иккинчи ўринни қўлга киритишдан кўра, 1-2 йил таркибни янгилаб олиб, кейинги йилларда чемпионлик учун курашмоқ ва мақсадга эришмоқ мантиқлироқ.

"Пахтакор" кейинги йили чемпионлик учун курашиши аниқ. Фақат жамоа қай кўринишда бунга қўшилади? Яъни фақатгина ёш тарбиланувчилари эвазигами ёки таркиб маҳоратли ва тажрибали футболчилар билан ҳам бойитиладими? Келаси мавсумда "Пахтакор" ОЧЛда иштирок этмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, жамоа кўпинча яна ўз академиясидан чиқаётган ёшларга эътиборни кучайтириши мумкин. Бу янгилик эмас. Аммо жамоага кучлироқ легионер таклиф этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу энди келаси йили клуб қандай молиявий ҳолатда бўлишига боғлиқ масала.

Шунингдек, "Пахтакор" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Григорий Колосовскийга ишонч билдирадими ёки жамоага янги кучлироқ бош мураббий таклиф эталдими? Бу ҳам очиқ қолаётган савол.

Клуб тизида ўзгаришлар кузатилмаса, унда катта эҳтимол билан Григорий Колосовский жамоа рулида қолади. Айнан Колосовскийни мураббийлик ишини кейинги мавсумда кўришимизга имконият туғилади. Бу йилги мавсум эса Колосовский учун ҳақиқий тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади.


Ўз хато ва камчиликларини тўғри таҳлил эта олса, улардан керакли хулосаларни чиқара олса, Григорий Колосовский кейинги йили муваффақият қозониши мумкин. Акс ҳолда Григорий Колосовский ҳам фақатгина ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб юради.

Олий лигага эса ўша жаҳлдор, "кўзи қонга тўла" "Пахтакор" зарур. Чемпионатдаги интрига масаласи кўпроқ айнан шу жамоа билан боғлиқ.

"Пахтакор"дан "яраланган шер" мисоли қайтишни кутамиз.

Кучсизланган "Пахтакор" билан чемпионатимиз кучайиб қолмайди...

P.S. Ҳафта давомида бошқа жамоалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика