Latest news

13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  0 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  3 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  11 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  7

"Шердор" "Шўртан" меҳмони бўлади News

"Шердор" "Шўртан" меҳмони бўлади

Хабарингиз бор, бу йилдан эътиборан Ўзбекистон футбол Лигаларининг номланишида сезиларли равишда ўзгаришлар юз берди.

Жумладан энг юқори ва биринчи ўринда бу - Суперлига мусобақаси туради. Ундан кейин ПРО-Лига ўйинлари жой олган. Ўтган мавсумда ПРО-Лига “В” (шарқ ва ғарб гуруҳларга бўлинган) деб юритилган турнирга расман Биринчи Лига атамаси берилди. 

Суперлигадан ўрин олган 14 жамоанинг номи деярли ҳаммага бирдек маълум. Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси томонидан яқинда ПРО-Лига иштирокчилари ҳам маълум қилинди. Булар - “Динамо” (Самарқанд),  “Истиқлол” (Фарғона), “Оқ тепа” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), “Шўртан” (Ғузор), “Хоразм” (Урганч), “Турон” (Яйпан) ва “Зомин” (Зомин).  Кўриб турганингиздек, Суперлигадан кейинги поғонада турувчи ПРО-Лигада “Шердор” жамоаси йўқ. Ўз-ўзидан маълум бўляптики, катта эҳтимол билан бу йил “Шердор” жамоаси Биринчи лигада қатнашади.  

27 февраль куни “Шўртан” билан синов-назорат учрашувини ўтказиш учун  Ғузорга биринчи Лига вакили - “Шердор” ташриф буюради. 

Мазкур учрашув Ғузордаги “Марказий” стадионда соат 14:00 да бошланади. 

Барча футбол мухлисларини ушбу ўйинни томоша қилишга таклиф этамиз.

“Шўртан” матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика