Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа! News

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа!

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни Чемпионлар Лигаси чорак финалида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйинда 90 дақиқа ўйнади ва Каталония жамоасидаги мағлубиятсиз ўйинлари сонини 21 тага етказди.

Польшалик дарвозабон бошчилигидаги бу ўйинларда "Барса" 17 ўйинда ғалаба қозонди ва учтасида дуранг қайд этди. Бу учрашувларнинг барчасида Шенсни 11 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Қолаверса, польшалик посбон бир йилдан ортиқ вақт давомида клуб даражасида мағлуб бўлмади. Дарвозабоннинг сўнгги мағлубияти "Ювентус"га 2024 йилнинг март ойида А Серия ўйинида бўлганди. Ўшандан бери у бирорта ўйинда мағлуб бўлмади.

2024 йилнинг ёзида польшалик дарвозабон фаолиятини якунламоқчи бўлган, бироқ асосий дарвозабон Марк-Андре Тер Штеген жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани учун каталонияликларнинг таклифини қабул қилган. "Барселона"га келгач, Шенсни тезда Иньяки Пеньяни асосий таркибдан чиқариб юборди.

Аввалроқ "Барселона" Шенсни билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Барселона" 10 апрель куни тунда ЕЧЛ 1/4 финалининг илк учрашувида "Боруссия Д"ни 4:0 ҳисобида таслим қилган эди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика