Latest news

22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  0 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  1 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  8 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  1 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  9 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  9 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  5 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  4 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  19 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  16 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  2 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  4 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  4 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  3 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3

Беларусь. "Шахтёр" "Минск"ни мағлуб этди ва Беларусь чемпионати олтин медалларига эга чиқди News

Беларусь. "Шахтёр" "Минск"ни мағлуб этди ва Беларусь чемпионати олтин медалларига эга чиқди

Тез орада Беларусь чемпионати 30-тур доирасидаги "Шахтёр" (Солигорск) - "Минск" ўйини якунига етди.

"Шахтёр" - "Минск" 3:2

Голлар: Кендиш 24, Архипов 72, Бегунов 90 - Жердев 18, Шрамченко.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+8. ГОООООЛ! Учрашувга нуқта қўйилди! 4:2. БАТЭ иштирокидаги ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якунланди. ТАБРИКЛАЙМИЗ!!! "ШАХТЁР" ва ЖАСУР ЯХШИБОЕВ Беларусь чемпиони!

90+3. Агар БАТЭ иштирокидаги ўйин дуранг билан якунланса "Шахтёр" Беларусь чемпионига айланади.

90+2. ГОООЛ! ЖУДА МУҲИМ ГОООЛ! "Шахтёр" учрашувда биринчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олди! Улар Беларусь чемпионига айланиши мумкин. Бурчакдан узатилган тўпни Бегунов дарвоза тўрига йўллади ва жамоаси учун муҳим голни уриб берди.

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Шахтёр" футболчиси жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо Пришивалко тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

82. Шрамченко "Шахтёр" жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.

77. Жарима зарбаси жонли деворга тегди ва ҳужум йўққа чиқди.

76. "Шахтёр" "Минск" жарима майдончаси ичида стандарт ишлаб олди.

72. ГОООЛ! "Шахтёр" ҳисобни тенглаштирди. Жарима зарбасидан сўнг Архипов бош билан тўпни дарвозага бурди.

70. Сариқ карточка. Бегунов қанотда "Минск" футболчисини "ўргани" учун жазоланди.

68. ЗАРБА! Захирадан ўйинга қўшилган Ивановичнинг "Минск" дарвозасига берган зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга муваффақ бўлди.

66. ЗАРБААА! Кендиш "Минск" жарима майдончаси ичидан дарвозага зарба беришга уринди, аммо тўп умуман бошқа томонга кетди.

63. Ўзгариш: Яхшибоев ўрнига Бодул майдонга тушди.

58. Майдон сифати қониқарли даражада бўлмагани боис "Шахтёр" тўп назоратида хатоларга йўл қўймоқда ва шу сабабли ҳужумлар ҳам қийинчилик билан ташкил этиляпти.

56. Баланович узоқ масофадан "Минск" дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо тўп бошқа томонга учди.

52. ГОЛ! ЯНА "МИНСК" ҲИСОБДА ОЛДИНГА ЧИҚИБ ОЛДИ. Шрамченко "Шахтёр" дарвозабони қайтарган тўпни бўш дарвозага жойлаб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.

51. "Минск" "Шахтёр" жарима майдони чизиғи ёнгинасида фол ишлаб олди. Жаримадан берилган зарба дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

44. "Шахтёр" "Минск"ни қамалга олган ва кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда, бироқ ҳозирча бу вазиятларга аниқ зарба етишмаяпти.

40. Яхшибоев "Минск" жарима майдончасига узатган тўпни дарвозабон қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ҳам муваффақиятсиз якун топди.

33. Яхшибоевнинг навбатдаги узатмаси бурчак зарбаси билан якун топди. Бу стандарт ҳам Жасурга ишониб топширилди, аммо "Минск" ҳимоячилари бу сафар ҳам ишончли ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.

32. "Шахтер" рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Жаримани Яхшибоев амалга оширди, аммо унинг узатмасини посбон қайтарди. Жасур қайтган тўпни эгаллаган пайтда уни йиқитишди. Яна жарима зарбаси...

28. "Минск" яна ҳисобда олдинга ўтиб олиши мумкин эди, аммо ён ҳакамнинг байроқчаси кўтарилди ва баҳс тўхтатилди.

24. ГОООЛ! Кендиш ҳисобни тенглаштирмоқда! Рақиб жарима майдончасига ёриб кирган "Шахтёр" сардори бир ҳаракат билан "Минск" футболчиларини "хот-догга юборди" ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. 1:1

22. "Шахтёр" ўтказилган голдан сўнг катта куч билан ҳужумга ўтади деб ўйлагандим, аммо бу ишни "Минск" бажармоқда. Мезбонлар эса базўр марказгача етиб боришмоқда.

18. ГОЛ! "Минск" ҳисобни очди! Жердев рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчакда турганига қарамасдан чап оёғи билан тўпни узоқ бурчакка йўллади ва ўз номини таблога ёздириб қўйди.

14. Яхшибоев ўнг қанот орқали тезкор қарши ҳужум ташкил қилаётганди, аммо унинг рақибни алдаб ўтишга уриниши муваффақиятсиз якунланди ва тўп олдирилди.

10. ГОООЛ! Йўқ, ҳакам Яхшибоевнинг голини ҳисобга олмади, Жасур жамоадоши зарбасидан қайтган тўпни дарвозага жойлаганди, аммо ўша биринчи зарба ижрочиси офсайдда бўлган экан.

8. Зарбани Яхшибоев ижро этди, аммо тўп жонли девордан ўтмади ва ҳимоячилар тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

7. "Минск" футболчиси ўз жарима майдончаси чизиғи устида Жасур Яхшибоевни йиқитди ва ҳакам шу ондаёқ хуштагини чалди.

4. Учрашув стартида "Минск" анча фаол кўринди ва бир нечта ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлди.

1. Учрашув бошланди.

- Жасур Яхшибоев доимгидек асосий таркибда. Ўйин сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади.


"Шахтёр" - "Минск"

"Шахтёр": Чесновский, Балановоич, Бегунов, Хадаркевич, Антич, Сзоке, Кендиш (с), Силва, Архипов, Подстрелов, Яхшибоев.

Захира: Малащицкий, Белов, Бурко, Селява, Бодул, Диасамидзе, Сотников, Сачивко, Иванович, Кабананга.


"Минск": Пришивалко, Рижук, Жердев, Евдокимов (с), Шрамченко, Климович, Василиьев, Горбач, Чаговец, Тен, Сазончик.

Захира: Веремко, Леонов, Иванов, Зинович, Грибовский, Луцкий, Яроцкий, Зинович.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика