Latest news

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  3 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  11 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

"Шахтёр" бош директори: "Манчестер Сити" билан тўйимизни қилишмоқчи шекилли" News

"Шахтёр" бош директори: "Манчестер Сити" билан тўйимизни қилишмоқчи шекилли"

"Шахтёр" клуби бош директори Сергей Палкин ЕЧЛ қуръаси ҳақида гапирди.

Украина жамоасига гуруҳ босқичида "Манчестер Сити", "Аталанта" ва Загребнинг "Динамо"си рақиблик қилади. Қайд этиш керак, "Шахтёр" кетма-кет учинчи мавсумдирки, "шаҳарликлар" билан бир гуруҳдан ўрин олишди.

Ўтган мавсумда икки ўйин ҳисобига кўра, "Сити" ушбу рақибига 9 гол (0:3, 0:6) киритган бўлса, 2017/18 йилги мавсумда томонлар биттадан ғалабага эришишган, 1:2 ва 2:0.

"Манчестер Сити" спорт директори билан учрашдим. Мен Англиядан, у эса Украинадан биттадан уй сотиб олишимизни келишиб олдик. Менимча, УЕФА ушбу клубларнинг тўйини қилмоқчи шекилли.

Қуръага қадар кўплаб мақолаларни ўқиб чиқдим. "Шахтёр" мухлислари фақатгина "Манчестер Сити" билан бир гуруҳдан ўрин олмаслигимизни истаётганини кўп бора ёзишаётганди. Тўғрисини айтсам, шундай бўлади деб ўйламагандим. Назарий жиҳатдан олиб қараганда бунинг амалга ошиш эҳтимоли жуда паст эди", - деди Палкин.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика