Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Шахмат устаси, меҳнаткаш инсон, "Барселона" бош мураббийи — Кике Сетьен ҳақида News

Шахмат устаси, меҳнаткаш инсон, "Барселона" бош мураббийи — Кике Сетьен ҳақида

Бугун испаниялик собиқ футболчи, "Барселона"нинг амалдаги мураббийи ҳақида сўз юритамиз.

Таржимаи ҳол

Кике Сетьен — испаниялик собиқ футболчи, "тотал футбол" тушунчаси тарафдори ва амалдаги мураббий. Сетьеннинг фаолияти соҳил футболидан бошланган бўлиб, кейинчалик профессионал футбол майдонига кириб келган. У Испания жамоалари манфаатларини ички ва халқаро мусобақаларда ҳимоя қилаб келади.


Болалик ва ёшлик йиллари

Энрике Сетьен 1958 йил 27 сентябрда Сантандер шаҳрида туғилган. Унинг оиласи бадавлат бўлмаган ва улар Атлантика океани яқинидаги ишлаб чиқариш ҳудудида яшашган.

Кике болалигидан футболни яхши кўрган. У бир неча соат кўчада қолиб кетиб, тўп орқасидан югуриб юрар ва кўпинча соҳил футболидаги ажойиб узатмалари билан ажралиб турарди. Унинг истеъдодини соҳил футболи жамоаси мураббийи пайқаб қолиб, ёзги мусобақалар учун ўз таркибига қўшиб олган. Сетьенга омад кулиб боқди: чунки, қариндоши Луис Айзкорбе "Расинг" футбол клуби менежери эди. Болакайнинг ютуқларини кўрган Луис, уни "Перинес" клубига тавсия қилади.

Спорт соҳасида илк қадамларини қўйган Кике фармацевтика коллежида ўқий бошлади ва пул ишлаб топиш учун тер тўкди, тозаловчи ва почта юборувчи бўлиб ишлади. Кичик даромаддан ташқари, Сетьен эски ёзув машинкасида ўйинлар тўғрисида мустақил равишда ҳисобот ёзиб борарди. Шундай қилиб, йигитча ўз ўйинини ва ўзи иштирок этган ўйинларни таҳлил қилишни бошлаган.

1976 йили мураббий Нандо Ёсудан таклиф олган 18 ёшли Кике "Раcинг" клуби аъзосига айланди. Тахминларга кўра, футболчи бепул ўйнаши назарда тутилган ва товон пули сифатида жамоа аъзоларига таниқли брендларнинг бутсалари берилган. 


Шахсий ҳаёти

Кике Сетьен шахсий ҳаётидаги янгиликлар ҳақида маълумот улашадиган машҳур одамлар тоифасидан эмас, шунинг учун унинг оиласи, аёли ва болалари ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас. Мураббийнинг шахсий Twitter аккаунти бор, қўшимчасига ўзига тегишли расмларни Instagram’га жойлаштириб боради.

Сетьен оқил тактик ва стратег эканлигини бир неча бор исботлади. Бу қисман унинг ёшлигидаги интеллектуал хоббиси билан боғлиқ. Энрике шахмат ўйнашни яхши кўради, бу маҳорати унга шогирдларини баҳсларга пухта тайёрлаш ва тактик тарафдан ёрдам беради. Мураббийнинг ҳатто Халқаро шахмат федерацияси сайтида ҳам профили мавжуд. Унинг ресурсдаги рейтинги спорт усталигига номзод мақоми билан бир хил даражада. Сетьен бир мунча вақт давомида ҳатто Владимир Крамник ва Анатолий Карпов билан бир қаторда турнирларда иштирок этган. Маълумотларга кўра, у Гарри Каспаров билан битта доскада дона суришга улгурган.


Футбол

Ярим ҳимоячининг профессионал фолиятидаги таржимаи ҳоли 1977 йили "Раcинг"да бошланган. Кике 8 мавсум давомида 100 та ўйинда қатнашган ва 1985 йилда "Атлетико" билан шартнома имзолаган. У 3 мавсум Мадрид клубида, кўплаб учрашувларда асосий таркибда ўйнаган. Футболчи 1984-1985 йилги мавсумда жамоа билан биргаликда Испания суперкубоги соҳибига айланади.

1988 йилдан 1992 йилгача "Логроньес" клубининг манфаатларини ҳимоя қилади. Ушбу жамоада унинг Йохан Кройффга ўхшаш ўйин услуб ва маҳорати шаклланади. Бу тўпни доимий равишда эгалик қилиш, қисқа пасларни амалга ошириш ва "учбурчак" чизиқларга ўз шерикларини "жойлаштириш" кабиларни ўз ичига олади. Бундай тактикага риоя қилган футболчиларни Кройфист деб аташади.

1992 йилда ярим ҳимоячидан "Раcинг"га қайтиш сўралади. 4 йил давомида у жамоанинг асосий ўйинчиси эди. Кике кейинчалик "Леванте"га ўтди ва у ерда яна бир йил ўйнади, шундан сўнг фаолиятига нуқта қўйди.

Кике Сетьен қисқа вақтга Испания ёшлар жамоасига жалб қилинган ва атиги 2 ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлган. Унинг дебюти 1985 йилда Австрияга қарши ўртоқлик турнири учрашувида юз берган. У майдонга тушиб ўз имкониятларини намойиш эта олмаган бўлсада, терма жамоа таркибида 1986 йили Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қатнашишга улгурган.

Қисқа танаффусдан сўнг, Сетьен ўзини мураббий сифатида синаб кўришга қарор қилди. 2001 йилда жонажон клуби "Расинг" мураббийига айланди ва 2002 йилгача клубни ривожлантириш билан машғул бўлди. Қизиғи шундаки, классик футбол билан бир қаторда, Энрике соҳил футболини ҳам унутмаган. У мураббий Николай Писаревнинг соҳил футболи бўйича Россия термасида ёрдамчи бўлиш таклифига рози бўлди. 2005 йилда испаниялик Россия терма жамоаси мураббийлик ролига эгалик қилди. Жамоа нолдан йиғилгани боис фундаментал тайёргарликни талаб қиларди. Терма жамоа Сетьен бошчилигида Португалияни мағлубиятга учратиб, Европа кубоги финалига чиққан.

Бир йил ўтгач, Энрике футбол бўйича Экваториаль Гвинея терма жамоасига мураббийлик қилди. Мураббий бу ерда бор-йўғи 3 ой ишлади. Кейин "Логроньес" ва "Луго" жамоалари билан ҳамкорлик қилди. Учинчи дивизион клуби - "Луго"га келган Кике ўз жамоаси ўйинчиларини сотиш ва янги ўйинчиларни сотиб олишни маъқулламади.  Мавжуд футболчилар билан астойдил ишлаб, жамоани иккинчи дивизионга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Мухлислар мутахассисга қойил қолишди ва жуда хурсанд бўлишди.

Сетьен 2015 йилдан 2017 йилгача "Лас-Палмас" мураббийлар штабини бошқаргани ҳаммани эсида бўлса керак. Сетьен ўртача ўйинчиларни ғалабага илҳомлантирди ва ҳақиқий профессионалларга айлантирди. Худди шу нарса "Реал Бетис"да содир бўлди, у ерда Сетьенни "Тики-така бўйича махлуқ" деб номлай бошлашди. Жамоа биринчи мавсумдаёқ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўл олди. Ҳар иккала клуб билан ҳамкорлик "саҳна отида"ги тушунмовчилик ва маъмурият билан келишмовчиликлар туфайли якунланди.

Алоҳида айтиб ўтиш керак, Кике Сетьен — бир мавсумда "Барселона" ва "Реал Мадрид"ни мағлуб эта олган кам сонли мураббийлардан бири.


Кике Сетьен ҳозир

2020 йил январь ойида бош мураббий Эрнесто Валверде "Барселона" футбол клубидан четлатилди. Унинг ўрнига таниқли испаниялик Маэстро таклиф қилинди. Мухлислар Энрике Сетьенни шундай деб аташади. 19 январь куни унинг қўл остида жамоа "Гранада" устидан биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Ҳозирда мураббий футболчилар тактикаси устида бош қотирмоқда ва уларнинг янги қирраларини кашф этиш устида ишлаяпти.

Испаниялик мураббийнинг бўйи 182 смни ташкил қилади ва у Лионель Мессининг мухлиси саналади.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин


Шерзод Нурматов тайёрлади.


Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика