Latest news

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Шавкат Саидов: "Натижадан кўнгил тўлди, ўйиндан эса қисман..." News

Шавкат Саидов: "Натижадан кўнгил тўлди, ўйиндан эса қисман..."

“Олмалиқ” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги нимчорак финал жавоб учрашувидан кейин меҳмонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Бугунги натижадан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдик. Олмалиққа ижобий натижа учун келгандик, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Аммо ўйиндан тўлиқ қаноатландик деб айта олмайман. Танаффус пайтида ҳам, учрашув якунланганидан кейин ҳам бош мураббийимиз Рустам Мирсодиқов кийиниш хонасида йигитларга ўз эътирозларини билдирди. Ўйинни яхши бошлаб, хотиржамликка берилиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини, топ жамоалар бундай вазиятларда аяб ўтирмаслигини таъкидладилар. Ўзларингиз кўрдингиз, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган пайтимизда футболчиларимиз бўшашишди. Оқибатда “Олмалиқ” биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштириб олди. Мезбонлар ғалаба қозониб кетишлари ҳам мумкин эди.

“Олмалиқ”қа келадиган бўлсам, бу жамоада иқтидорли ўйинчилар жамланишган. Натижа нега ижобий томонга ўзгармаётганлигини тушунмаяпман. Аммо бошланган ишни ташлаб қўймаслик керак. Шу ўйинчиларнинг ўзи билан ҳам юқори натижалар учун курашадиган коллективни шакллантирса бўлади. Фақат бунга ишониш, ишлаш зарур.

"Металлург" матбуот хизмати
 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика