Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Шавкат Саидов: "Металлург"нинг мақсади ёшлар билан яхши натижа қайд этиш" News

Шавкат Саидов: "Металлург"нинг мақсади ёшлар билан яхши натижа қайд этиш"

"Машъал" - "Металлург" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шавкат Саидов қатнашди.

"Бугун иккита ҳар хил бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда "Машъал" тўлиқ устунлик қилди, ҳатто улар 3-4 та тўп киритишлари ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса аксинча, биз устунлик қилдик. Йигитларга танаффусда берган кўрсатмаларимизга амал қилиб ўйинни бизнинг фойдамизга ҳал қилганликлари учун мураббийлар штаби номидан миннатдорчилик билдираман.

- "Металлург" таркибида бир нечта ёш ўйинчилар ҳаракат қилаётганига қарамай жамоа натижа кўрсатмоқда. Ёшлар мавсум давомида стабилликни сақлаб қола оладими?

- Бир неча йиллардан буён таркибимизда катта ўзгаришлар қилмадик, бу йил эса кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Уларнинг ўрнини асосан ўринбосарлар таркибимиздаги ёш ўйинчилар, шунингдек бошқа жамоалардан таклиф этилган айрим футболчилар тўлдиришди. Жамоамизнинг асосий мақсади ёшлар билан ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этиш.

- Олий лига 2 ва 3 турлари орасида анча вақт бор. Жамоа бу вазиятдан қандай чиқиб кетади?
- Клубимиз одатдагидек беш кунлик режим асосида машғулотларни олиб боради. Бу орада Ўзбекистон кубогининг 1/16 финали доирасида ўйинимиз бор, кубокдаги мақсадимиз 1/8 финалга чиқиш. Ушбу учрашувдан кейин эса Чирчиқда машғулотларни давом эттирамиз.

- Киритилган голлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мен биринчи голимизга тўхталмоқчиман. Ўйиндаги ҳисобни тенглаштирувчи голни киритган вазиятимизда "Бунёдкор"дан таклиф этилган Жавоҳир Эсонқулов охиригача курашди. Бу йигит 1997 йилда таваллуд топган, агар мана шу темпда ўйнашда давом этса келажакда терма жамоада ҳам кўришимиз мумкин.


"Машъал" матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика