Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Шавкат Саидов: "Металлург"нинг максимум вазифаси 6-ўринни эгаллаш" News

Шавкат Саидов: "Металлург"нинг максимум вазифаси 6-ўринни эгаллаш"

"Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Металлург” клуби жамоа бошлиғи Шавкат Саидов қатнашди.

“Чемпионатнинг биринчи тури ҳамиша қийин кечади. Айниқса талабчан мухлислар қаршисида ўйнаш оғир. Биз бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўргандик. Ўзларингиз шоҳиди бўлдингиз, бутун ўйин давомида “Металлург” катта устунликка эга бўлди. Барча вазиятлардан фойдаланганимизда йирик ҳисобда зафар қучардик. Аммо ёшларимиздаги тажрибасизлик, биринчи ўйиндаги ҳаяжон вазиятлардан фойдаланишда ўйинчиларимизга халақит берди.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоамизда катта ўзгаришлар бўлди. клубни тарк этганлар ўрни ёш, иқтидорли ўйинчилар билан тўлдирилди. Улар келгуси ўйинларда албатта ўзларини кўрсатишларига ишонаман. Бунинг учун бироз вақт керак.

Бугунги ўйинда барча йигитларимиздаги ғалабага бўлган иштиёқини алоҳида эътироф этган бўлардим. Клуб мутассаддилари томонидан жамоага барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Ўтган йилги ҳисоб-китоб ишлари ўз вақтида бажарилди. Янги мавсум арафасида ҳам қарздорлик йўқ. Шундай экан, муассисларимиз, мухлисларимиз ишончини оқлаш учун фақатгина ўйнашимиз, керакли натижаларни кўрсатишимиз лозим.

Янги мавсумдаги вазифа? Биринчи навбатда ўз уйимиздаги барча ўйинларда чиройли, ҳужумкор ўйинларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этиш, ғалаба қозонишдир. Сафар ўйинларида ҳам имкон даражасида очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Максимум вазифа кучли олтиталикка кириш, минимум натижа ўнталикдан тушиб кетмаслик”, - дейди Шавкат Саидов. 


"Металлург" матбуот хизмати сайтимиз учун махсус

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика