Latest news

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  8 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  7 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Шавкат Саидов "Металлург" бош директори этиб тайинланди News

Шавкат Саидов "Металлург" бош директори этиб тайинланди

"El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" футбол академияси мажлислар залида "Металлург" клубининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

"Унда "Металлург" вице-президенти Дилшод Аҳмедов иштирок этди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Дилшод Аҳмедов клуб бош директорлигига Шавкат Саидов номзоди тасдиқланганлигини эълон қилди. Бунгача ушбу вазифани бажариб келган Роман Черниковга миннатдорлик билдирилиб, эндиликда у спорт директори лавозимига ўтказилганлиги маълум қилинди. 

"Металлург" вице-президенти Дилшод Аҳмедов энг иқтидорли, илғор ўқувчиларни рағбатлантириб бориш масаласига ҳам алоҳида тўхталди. У шу йилнинг қишидаёқ иккинчи чоракдан сўнг энг намунали ва аълочи тарбияланувчиларни Москва шаҳрига – етакчи футбол клублари академияларига сафарга жўнатиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, клуб раҳбари ҳар йили Мадридга 50 нафар тарбияланувчини – "Реал" футбол академиясига малака оширишга юбориш муддатига ўзгартириш киритиш масаласини кўтарди. Келгуси мавсумдан эътиборан Испания сафари баҳор фаслида ўтказилишига келишиб олинди. 

Йиғилиш сўнгида "El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" футбол академиясига Испаниядан келган янги – УЕФА про лицензиясига эга мутахассислар таништирилди. Координатор Хесус Де Ла Торрэ Куадрадо, йўриқчи ёрдамчиси Хулиан Мехиас ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Давид Эрасларга янги коллективга тез киришиб кетиш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани бажаришда омад ва муваффақият тиланди. Шунинг билан “Металлург” ПФКнинг кенгайтирилган йиғилиши ўз ишини якунлади", – дейилади Бекобод клуби матбуот хизмати хабарида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика