Latest news

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  23 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Шавкат Саидов: "Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик" News

Шавкат Саидов: "Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик"

Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов Бекободга ташриф буюрган ОФК назоратчиларини кузатаётганлиги боис жамоа бошлиғи Шавкат Саидовга юзландик:
Бугун мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик деб ўйлайман. Мураббийларнинг ўйинга танлаган тактикачи, футболчиларнинг руҳий кайфиятини кўтаришга қилган саъйи ҳаракатлари ўз самарасини берди. Рустам Тўхтамуродович кўп таъкидлайдилар, ҳар қандай танаффус жамоанинг баҳсларга қўшилиб кетишига салбий таъсир кўрсатади деб. Бу айниқса бизнинг олдинги ўйинимизда яққол сезилганди. “Динамо”га қарши учрашувда ҳам ўйин бошида ҳаяжон, масъулият футболчиларимизга салбий таъсир кўрсатди ва ташаббусни меҳмонларга бериб қўйдик. Ушбу дақиқаларда дарвозабонимиз ва марказий ҳимоячиларимиз жамоа жонига оро кирди. Дониёр Одиловнинг дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарганини ёдга олинг.

Биринчи таймда ҳарорат юқори бўлгач, асосий мақсадимиз меҳмонларни чарчатиш эди. Буни ўйинчиларимиз уддалашди. Иккинчи таймда эса икки тезкор ўйинчини майдонга туширишимиз, ўйин тақдирини ҳал этди. Яна шуни таъкидлаш керакки, бугун футболчилар доимо олдинга интилишди. Энг яхши ҳимоя – ҳужум, қабилида тўп сурдик. Натижада мухлисларга ёқадиган ўйин билан, рақибимизни йирик ҳисобда доғда қолдирдик. Олдинда қийин ўйинлар бизни кутиб турибди. Бироқ йигитлар ҳозирги руҳни сақлаб қолишса, ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатишимизга ишонаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика